сентябр 23, 2023 20:15 Asia/Tashkent
  • Суданда тўқнашувлар давом этаётгани сабабли миллионлаб одамлар қочқинга айлнамоқда
    Суданда тўқнашувлар давом этаётгани сабабли миллионлаб одамлар қочқинга айлнамоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Суданда армия ва тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар давом этиши ортидан миллионлаб одамларнинг қочқинга айланаётгани ҳақида хабар берди.

Ал Жазеера телеканали хабарига кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (ОЧА) Суданда армия кучлари ва тезкор ҳаракат кучлари ўртасида давом этаётган тўқнашувлар туфайли 5,3 миллионга яқин суданлик ўз уйини тарк этганини маълум қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маьлумотларига кўра, армия ва тезкор ҳаракат кучлари ўртасида давом этаётган тўқнашувлар туфайли бир миллиондан ортиқ одам Судан чегараларини кесиб ўтиб, қўшни давлатларга кириб келган.

Суданда жорий йил 15 апрел куни генерал АбдулФаттоҳ ал-Бархон қўмондонлигидаги армия кучлари ва генерал Муҳаммед Ҳамдан Дағло қўмондонлигидаги тезкор ҳаракат кучлари ўртасида ҳокимият устида қуролли тўқнашувлар бошланди. Халқаро воситачилик урушни тугатиш ва низолашаётган томонларни музокаралар столига ўтказишда самарали бўлмади.

Шу пайтгача Суданда халқаро воситачилик орқали бир неча бор ўт очишни тўхтатиш келишуви эьлон қилинган, бироқ низолашаётган томонлар уни доимий равишда бузган.

Суданнинг турли минтақаларида, лекин асосан Хартумда тўпланган бу тўқнашувлар давом этмоқда ва ҳозиргача бу тўқнашувларда юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлган ёки яраланган.

Ёрлиқ