Жанубий Корея Шимолий Кореяга таҳдид қилди
Жанубий Корея президенти шимолий қўшниси ядро қуролдан фойдаланса, уни йўқ қилиш билан таҳдид қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Жанубий Корея президенти Юн Сок Юл Шимолий Кореяга қарши қаттиқ огоҳланириш билан чиқиб, агар Пхенян ядро қуролидан фойдаланса уни Жанубий Корея ва АҚШ иттифоқи тугатади деб изоҳлади.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари Шимолий Кореяни энг қаттиқ санкциялар остида қўйган ва бу мамлакат аҳолисининг ҳаётини қийинлаштирган.
Юн шунингедк Жанубий Корея " Қуролли кучлари куни"нинг 75 йиллиги муносабати билан қилган нутқида Шимолий Кореяни "инсон ҳуқуқларини поймол қилишда" айблади.
У ўз сўзларида Шимолий Кореянинг ядро қуроли яратишга ҳаддан ташқари эътибор ва қизиқиши бу мамлакат халқининг азоб -уқубатини оширган деб изоҳлади.
У сўзлариннг бошқа қисмида Шимолий Кореянинг ядровий ва ракета салоҳияти ортиб бораётганига тўхталиб, Пхенян ядро қуроли ҳеч қачон унинг хавфсизигини кафолатламаслигини тушуниши кераклигини қўшимча қилди.
Жанубий Корея президенти Шимолий Кореянинг дунё учун хавфли эканлигини яна бир бор иддао қилиб мудофаа дастурларини мустаҳкамлаш халқимиз учун таҳдид ҳамда дунё тинчлигига жиддий таҳдиддир деб айтди.
Юн нутқининг яна бир қисмида АҚШ президенти Жо Байден билан апрел ойида бўлиб ўтган учрашувда маъқулланан " Вашингтон декларацияси" ҳамда Кемп Девиддаги Жанубий Корея-Япония-АҚШ 3 томонлама учрашувига тўхталиб ўтиб, бу механизмлар Шимолий Кореянинг ядровий дастурига қарши курашни кучайтиришга ёрдам беради.
Айтиш керакки Вашингтоннинг баёноти ортидан АҚШ Жанубий Кореяга ўзининг стратегик жиҳозлари, айниқса ядровий сув ости кемасини жўнатди ва бу ҳаракат Шимолий Кореянинг кескин аксиламлига сабаб бўлди.