Дональд Трампнинг фирибгарлик бўйича суд жараёнининг иккинчи куни бўлиб ўтди
(last modified Wed, 04 Oct 2023 06:41:57 GMT )
октябр 04, 2023 11:41 Asia/Tashkent
  • Дональд Трампнинг фирибгарлик бўйича суд жараёнининг иккинчи куни бўлиб ўтди
    Дональд Трампнинг фирибгарлик бўйича суд жараёнининг иккинчи куни бўлиб ўтди

АҚШнинг собиқ президенти Нью-йорк шаҳри бош прокурори ва судиясига ўзининг фирибгарлик айбловлар учун Манхеттендаги фуқаролик судининг иккинчи кунида ҳужумларини давом эттирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2-октярь фирибгарилк иши бўйича судга чиқди аммо у ўз суди ўзи номзод бўлган 2024 йилги АҚШ президентлик сайловлари жараёнига аралашишга қаратилганини маълум қилди.

Нью-йорк шаҳри бош прокурори Летита Жеймс АҚШнинг собиқ президенти Трампни фирибгарликда айблади.

Летита Жеймс петицияни тақдим этиб, Трамп ва унинг икки ўғли, кичик Дональд ва Эрикни яхши шартлар билан банк кредитларини олиш учун 2022 йил сентябрида ўз оилавий компаниясининг активларини ҳақиқий қийматидан 223 миллиард доллардан 36 миллиард долларга қимматроқ баҳолаганликда айблади.

АҚШ собиқ президенти суд жараёнининг иккинчи кунида Жеймс ҳақида гапириб унинг рақаблари сохта. У фирибгар. Бу иш бекор қилиниши керак деб таъкидлади.

Дональд Трамп судяга унинг бойлиги ҳақида " жуда нотўғри маълумот " берилганига тўхталиб Бош прокурор Летита жуда бузуқ ва қобилиятсиз деб айтди.

Нью-йорк шаҳри прокурори суд жараёнидан олдин   " Сиз қанчлик қудратлисиз ёки қанча пулингиз борлиги муҳим эмас. Ҳеч ким қонундан устун эмас, деди.

Трамп ўзининг тўрттинчи иши бўйича камида 91 та айловга дуч келган.