октябр 19, 2023 18:32 Asia/Tashkent
  • Пхенянда Сергей Лавров Шимолий Корея раҳбари билан учрашди
    Пхенянда Сергей Лавров Шимолий Корея раҳбари билан учрашди

Шимолий Кореяга сафар қилган Россия ТИВ раҳбари бу мамлакат раҳбари ва ТИВ бошлиғи билан учрашувида икки томонлама алоқлара юзасидан фикр алмашди.

Кеча  Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Шимолий Корея раҳбари  билан Россия президенти Владимир Путиннинг эҳтимолий сафари хусусида музокара қилиш мақсадида Пхенянга икки кунлик ташриф билан борди.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ҳам 13-сентябр кун Россиядаги 6 кунлик сафари билан  Россия президентини Владимирр путин билан учрашганди.

Сафар чоғида Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳамкорлик масалаларни муҳокама қилинди ва икки давлат расмийлари ўртасида шартномлаар ҳам имзоланди.

Россия ТИВ раҳбари бугун Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан бир соатга яқин давом этган учрашувида икки томонлама муносабатлар ва икки давлат ўртасидаги сўнгги мулоқатларни муҳокама қилди.

Сергей Лавров Пхенян шаҳрида Шимолий кореялик ҳамкасби  Чое Сон Хуи билан ҳам учрашиб Москва ва Пхенян  ўртасидаги сиёсий алоқаларни муҳокама қилди.

Музокаралар чоғида Сергей Лавров Шимлий кореялик ҳамксаби Чое Корея ярим оролидаги вазиятни дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканликларини билдирдилар. Томонлар Россия ва Шимолий Корея АҚШнинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги вазиятни хавф остига қўядиган гегемон амбицияларга қарши туришда қатъийликларини давом эттиришни маълум қилдилар.

Ёрлиқ