ноябр 08, 2023 13:47 Asia/Tashkent
  • Индонезия мамлакатида 6,9 балли зилзила содир бўлди
    Индонезия мамлакатида 6,9 балли зилзила содир бўлди

Индонезия мамлакати қирғоқларида ернинг ички тўлқини /Рихтер/ шкаласи бўйича 6,9 магнитудали зилзила юз берди.

Айтиш керакки Индонезия мамлакати географик нуқтаи назардан Япониядан Жануби-Шарқий Осиёгача чўзилган кучли сейсмик жой бўлган Тинч океанининг "Олов ҳалқаси" номли минтақасида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз ўтган йилнинг ноябрида Индонензиянинг аҳоли зич жойлашган Ғарбий Ява ҳудудларида 5,6  магнитудали зилзилада 62 киши қурбон бўлганди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Европа ва Ўрта ер денгизи сейсмология маркази мазкур зилхила Амбон шаҳридан 351 км жануб-шарқда содир бўлганини эълон қилди.

Зилзила эпицентри 146 километр чуқурликда жойлашгани айтилади. Қурбонлар ва эҳтимолий вайронгарчиликлар ҳақида ҳозиргача хабар қилинмаган.

Ёрлиқ