ноябр 12, 2023 20:01 Asia/Tashkent
  • Рим Папаси ҳам сионистик режимни Ғазо бўлгасига қарши жиноятларини тўхтатишни талаб қилди
    Рим Папаси ҳам сионистик режимни Ғазо бўлгасига қарши жиноятларини тўхтатишни талаб қилди

Дунё католиклари етакчиси Рим Папаси Франсиск яна бир марта сионистик режимнинг Ғазога қарши ҳужумлари ва жиноятларини тўхтатишни талаб қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, дунё католикларининг раҳбари Рим Папаси Франсиск бугун Авлиё Пётр майдонидаги чиқиши чоғида сионистик режимнинг Ғазо секторига қарши ҳужумларига барҳам бериш ҳақидаги олдинги позициясини такрорлаб инсонпарварлик йўлакларни яратиш ва бу ҳудудда Фаластин халқига кўпроқ инсонпарварлик ёрдамини етказишга чақирди.

2023 йил 7 октябр, шанба куни Фаластин қаршилик кучлари Ғазодан (Фаластин жануби) Тел-Авив позицияларига қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган кутилмаган операцияни бошлади. Қасос олиш ва мағлубиятининг ўрнини тўлдириш ва қаршилик ҳаракатларини тўхтатиш учун сионист режим Ғазо бўлагининг барча ўтиш жойларини ёпиб қўйди ва бу ҳудудни бомбардимон қилмоқда.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазодаги баёнотига кўра, сионистик армиянинг Ғазо секторига 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумлари натижасида фаластинлик шаҳидлар сони 11 минг 208 нафарга етди. Шундан 4506 нафари болалар, 327 нафари аёллар, 678 нафари кексалардир.

Ёрлиқ