Британия Россиянинг 350 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйиш қарорига келди
(last modified Sun, 10 Dec 2023 13:10:22 GMT )
декабр 10, 2023 18:10 Asia/Tashkent
  • Британия Россиянинг 350 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйиш қарорига келди
    Британия Россиянинг 350 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйиш қарорига келди

Британия ТИВ раҳбари Украинани қайта тиклаш ва урушни молиялаштириш учун музлатилган 350 миллиард долларлик Россия маблғларни ажратишни таклиф қилди.

Дижитол Индипендент сайтига кўра  Британия дипломатик хизмати раиси Девид Кемерон яқинда Вашингтон шаҳрига борганида бу маблағларни тўсиб қўйиш ўрнига уларни Украинани қайта тиклаш ва сақлаш ва уларни Россия Украинага ноқонуний бостириб кириши учун бир кун келиб тўлаши керак бўлган товон пули сифатида кўриб чиқиш яхшироқдир деб изоҳлади.

Британия ОАВлари Ғарб ҳукуматлари Москва ҳукуматини молиявий аҳволга солиб қўйиш учун ўнлаб россиялик миллиардерларга санкция қўллаган.

Россия Марказий банкининг 350 миллиард долларга яқин захиралари бутун дунё бўйлаб музлатиб қўйилгани ва шундан 26 миллиард фунт стерлинг Британияда сақланаётгани айтилади.

Оқ уй режими 2022 -йилда апрел ойда Россия федерациясининг айрим мега -капиталитслари активларини музлатиш ва Украинага беришини таклиф қилганди.