Россия Ғарбни огоҳлантирди: олов билан ўйнаманг
Россия ТИВ раҳбари Ғарб давлатларининг Россияга қарши " Бўрон сояси" ракеталарини ишлатишга рухсат беришини олов билан ўйнаш деб атади.
Порс тудей сайтига кўра, сўнгги ҳафталарда Британия расмийлари Киев ҳукуматига Россия ҳудудига чуқур ҳужум қилиш учун “Storm Shadow” ракеталарни қўллаш учун рухсат бериши бўйича қарама-қарши баёнотла бермоқда.
Бундай баёнотлар билан Лондон ҳууумати Украинага ушбу ракеталарни Россия ҳудудига чуқур ҳужум қилиш учун ишлатишга рухсат бериш ёки бермаслик ҳақидаги ҳақиқатни сақлаш учун атайлаб чалкашлик яратмоқда деб хабар қилган Ғарб ОАВлари.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров шу муносабат билан Ғарбнинг Россияга қарши узоқ масофага мўлжалланган қуролларини қўллашга рухсати олов билан ўйнаш эканлигини таъкидлади. У ўз сўзларида Москва ҳукумати аллақчон Ғарб давлатлари Украинани қуроллантириш ва кескинликни кучайтириш ҳақида огоҳлантирган деб қўшимча қилди.
АҚШлик журналист ва "Пулитцер" мукофоти совриндори Саймор Ҳерш ижтимоий тармоқлардаги хабарида АҚШ вице-президенти ва АҚШ президентининг Демократик партияси номзоди Камалла Харис президент этиб сайланса Россия билан урушда Жо Байденнниг Украинанга ҳалокатли қўллаб-қувватлашига содиқми ва буни давом эттиради ми? деб аёзди.
У шунингдек Жо Байденнинг Украинадаги уруш борасидаги сиёсати бир- бирига зид эканлигига тўхталиб, Вашингтон ҳукумати бир томндан Украина бу урушда ғалаба қозонмаслигини билиб, Киевага молиявий ва қурол-яроқ ёрдамини кўрсатмоқда. Бошқа томондан бу можарога барҳам бериши мумкин бўлган музокарада қатнашишдан бош тортди деб изоҳлади.