декабр 13, 2023 13:25 Asia/Tashkent
  • 2022 йилда АҚШнинг ҳарбий бюджети 876 миллиарад долларга тенг бўлди
    2022 йилда АҚШнинг ҳарбий бюджети 876 миллиарад долларга тенг бўлди

Ўтган йили -2022 да АҚШ қуролли кучлари ҳарибй харажатлар бўйича дунё давлатлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидиги сайтнинг хабар қилишича АҚШ ҳарбий соҳада 877 миллиард доллар ажратган ҳолда, 2022 йилда ҳарбий харажатлари энг кўп бўлган давлатлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

Бу эса бутун жаҳон ҳарбий харажатларининг деярли 40 фоизи демакдир, зеро дунё ҳарбий харажатлари 2, 2 триллион долларга тенг. Иккинчи ўринни  292 миллиард ҳарбий бюджет билан Хитой ва уччинчи ўринни Россия эгалик қилмоқда.

Ушбу бюджетнинг катта қисми АҚШнинг денгиз флоти ва ҳаво кучларига тегишлидир.

2013-2022- йиллар оралиғидаи АҚШ ядро қуролига 392 миллиард доллар, ракетага қарши мудофаага 97 миллиард доллар сарфлаган.

Жаҳон миқёсидаги ҳарбий харажатлари сўнгги йилларда барқарор ўсиб бормоқда ва 2022 -йилда 2,24 триллион долларни ташкил қилди.

Ёрлиқ