Январ 10, 2024 15:05 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея раҳбари Жанубий Кореяни огоҳлантирди
    Шимолий Корея раҳбари Жанубий Кореяни огоҳлантирди

Шимолий Корея раҳбари ўз мамлакатининг ядровий тўхтатиб туриш ва тўсиғини янада кенгайтиришни таъкидлаб, агар жанубий Корея ҳукумати бизнинг хавфсизлигимиз ва суверенитетимизга таҳдид бўлса биз бу давлатни "йўқ қилиш"дан тортинмаймиз деб иддао қилди.

Франс пресс ахборот агентлигинг бугунги хабарига кўра, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бу мамлакатнинг йирик қурол заводига буюрган ташрифида, Жанубий Кореянинг ўз мамлакатнинг асосий душмани эканлигага ишора қилиб ўз-ўзини мудофаа қилиш ва ядровий тўхтатиб туриш учун ҳарбий салоҳиятини  кучайтиришга устувор аҳамият бериш зарур деб изоҳлади.

Ким Чен Ин шунингдек Шимолий Коерянинг йирик қурол ишлаб чиқарувчи заводига бориб Жанубий Кореянинг ҳатти-ҳаракатларини минтақа мамлакатлари манфаатларини хавф остига қўйишини таъкидлади.

Айни пайтда АҚШ ва унинг иттифоқчилари хусусан, Япония ва Жанубий Корея  ҳам Шимолий Кореяни Россияга қурол -яроқ етказиб беришда айбламоқда.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Европа Иттифоқи ташқи сиёсати расмийси Жозеф Боррел  ва бошқа 47 давлат ТИВ раҳарлари кечанги қўшма баёнотида,  Шимолий Кореядан Россияга ракета узатилишини қораладилар ва бу икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни зудлик билан тўхтатилишини талаб қилишди.

Аммо Кремль саройи матбуот котиби, Дмитрий Песков кеча Оқ уйнинг Украина урушида Шимолий Корея қуролларидан  фойдалангани ҳақида иддаосини рад  этиб Украина режими Россияга қарши ишлатган барча қуроллар Ғарб томонидан ишлаб чиқарилган деб маълум қилди.

Ёрлиқ