Январ 13, 2024 13:03 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим Гаага судида шармандали мағлубиятга учради
    Сионистик режим Гаага судида шармандали мағлубиятга учради

Жанубий Африка адлия вазири сионистик режимнинг Халқаро Адлия маҳкамасидаги якуний мудофааси ортидан Исроил режими шармандали мағлубиятга учради деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Жанубий Африка Адлия вазири Исроил режими  Ғазодаги геноциди ҳақида Жанубий Африка қилган шикоятини " шармандалик билан" рад эта олмади деб таъкидлади.

Жанубий Африка адлия вазири Роналд Ламола шунингдек ишончимиз комилки биз адвокатларимиз томонидан баён этилган тафсилотлар билан ишончли шикоят юбордик аммо Исроил режими бугун муваффқиятсизликка учради деб қўшимча қилди.

Жанубий Африка мамлакат адлия вазири ўз сўзларида, ҳозирда судга мамлакат адвокатлари томонидан ишончли фактлар  тақдим этилган ва қонун ҳам биз томонида деб  маълум қилди.

Жанубий Африка  адлия вазири баёноти эса,  Исроил режими вакиллари Жанубий Африканинг Халқаро судда шикояти бўйича иккинчи суд мажлисида судга келаганидан сўнг  ва    Жанубий Африканинг шикоятини рад этишда ўз даллиларини келтира олмаганидан кейин илгари сурилди.

Ёрлиқ