Гаагдаги Халқаро суднинг сионистик режимга қарши ҳукми дунё миқёсида қўллаб -қувватланмоқда
Лотин Америкаси, Европа ва Осиёдаги кўп сони давлатлар Гаагадаги халқароо суднинг Исроил режимига қарши чиқарган қарорини қўллаб -қувватлаб, бу ҳукмни инсониятнинг ғалабаси сифатида баҳолашди.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Африка мамлакати сиоинстик режимнинг Ғазо бўлгасидаги ҳарбий амалиётлари чоғида 1948-чи йилги геноцид бўйича конвенсиясини бузганликда айблаб, 29 декабрь куни Халқаро судда бу сохта режим устиданг шикоят қилди ва бу суд жума кунигача давом этди ва ниҳоят ҳукмини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Мексика давлати ТИВ раҳбари Alisiya Barcena бугун бу қарорни Ғазодаги уруш жиноятлари ва инсонлар ҳаётининг, айниқса аёллар ва болаларнинг оғир вазиятини тугатиш учун муҳим бир одим сифатида баҳолади. У ўз сўзларида Мексика мамлакати халқаро суд ҳукмини олқишлайди деб эълон қилди.
Куба ТИВ раҳбари Бруно Родригез Халқаро суд ҳукми ортидан сиоинстик режимдан бу қарорга амал қилиши ва Фаластин халқига қарши геноцид ҳаракатларини тўхтатиш учун чора кўриши зарур деб айтди.
Колумбия давлати президенти Gustavo Petro эса Гаагадаги халқаро суднинг Исроил режимига қарши чиқраган ҳукмини " инсоинятнинг ғалабаси " сифатиди ҳисоблаб Исроил режимининг геноцидини олдини олиши кераклигини маълум қилди.
Венесуэлла ТИВ раҳбари Ivan Gil ҳам Каракас ҳукумати яна бир босқинчи сионистик режимнинг Ғазо секторига қарши доимий зўравонликларни қоралайди ва Фаластин халқининг муқаддас яшаш ҳуқуқини ҳурмат қилишни талаб қилади деб баён қилди.
Чили ТИВ раҳбари Alberto Van Klaveren ҳам ўз мурожаатида, Гаагадаги Халқаро суд ҳукмини олқишлаб, ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, барча гаровга олинганларни озод қилиш, инсонпарварлик рдамдан фойдаланиш ва халқларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишни талаб қилди.
Аввалроқ сионистик режимни террорчилик ҳаракатларда айблаган Бразилия президенти Лула да Силва ҳам Гаагадаги Халқаро суднинг Исроил режимига қарши чиқарган ҳукмини қўллаб-қувватлаб унинг ижро этилиши зарурлигини таъкидлади.