Шимолий Корея навбатдаги қанотли ракеталарини синовдан ўтказди
Шимолий Корея армияси бир ҳафтадан камроқ вақт ичида иккинчи маротаба Шарқий қирғоқ бўйлаб навбатдаги бир нечта қанотли ракеталарини учирди.
Ёнҳап ахборот агентлигининг Жанубий Корея армиясининг қўшма штаби маълумотига таяниб бугунги хабарига кўра, Шимолий Корея сўнгги ракета синовини бугун эрталаб амалга оширди.
Шимолий Кореянинг сўнгги ракета синови эса бу мамлакат ядровий қувватга эга Pulxvasal-3-31 номли янги стратегик қанотли ракетасини синовидан битр неча кун ўтгач амалга ошрилган.
Шимолий Кореянинг расмий ахборот агентлиги ҳам, АҚШ ва Жанубий Корея қуролли кучлари томонидан сўнгги ҳафталарда бир қатор ҳарбий машқлар ўтказилганига тўхталиб бу икки давлат ҳаракатлари шафқатсиз оқибатларга оли келиши ҳақида огоҳлантирди.
Айтиш жоиздирки Шимолий Корея мамлакати 2021-йил сентябридан ядровий ҳужум қилиш имкониятига эга қанотли ракеталарнинг биринчи синовини ўтказганди. Бу мамлакат раҳбари Ким Чен Ин яқинда Пхенян шаҳрида Жанубий Корея билан бирлашиш рамзи бўлган бинони бузишга буйруқ берди. У шунингдек Жанубий Кореяни Шимолий Кореянинг асосий душмани сифатида тилга олиб икки Кореянинг бирлашиши энди мумкин эмас деб таъкидлади.