Дональд Трамп 335 миллион доллар жарима тўлашга ҳукм қилинди
АҚШнинг Ню-йорк штати суди Дональт Трамп ва унинг компаниясини ўз компаниясининг активлари ва капиталининг ҳақиқий қийматини ҳужжатлаштириш ва нотўғри маълумот бериш натижасида юзага келган молиявий корупция учун фирибгарилк делоси бўйича 335 миллион доллар жарима тўлашга ҳукм қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШнинг Ню-йорк штаби суди судяси, Артур Энгрон мамлакат собиқ президенти Дональд Трампга 3 йилга Ню-йоркдаги ҳар қандай тадбиркорликк фаолияти ва давлат компанияларида раислик лавозимларини эгаллаш ва бу штатда ҳар қандай банк кредитени олишдан маҳрум қилди.
АҚШнинг Ню-йорк штати суди судяси шунингдек, Трампнинг ўғиллари яъни кичик Дональд ва Эрикни Ню-йоркдаги фирибгарлик , жумладан ёлғон молиявий ҳисоботлар бериш ва бизнес ёзувларини сохталаштириш учун 8 миллион доллар жаримага тортди.
АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг адвокати эса ҳукмни " очиқ ойдин адолатсизлик" сифатида иддао қилиб апеляция беришни режалаштираётганини маълум қилди.
Трамп АҚШ республикачилар партиясидан президентлик учун асосий номзод саналади ва Жо Байденнинг асосий рақибларидан биридир. Трампнинг нобяр ойида АҚШ сайловаригача кўриб қилиш керак бўлган бир нечта делоси бор.