март 15, 2024 14:14 Asia/Tashkent
  • Россияда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда
    Россияда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Россия президенти сайловлари учун умумхалқ овоз бериш жараёни давом этмоқда.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россиянинг бошқа ҳудудларидаги каби 3 кун давомида сайловчиларни қабул қилиш мақда бугун жума кун эрталаб бу мамлакат шарқидаги Камчаткадаги 200 та  ва Чукоткадаги 55 та сайлов участкаларнинг эшиклари сайловчилар учун очилди.

Барчаси 93 минг 920 филиал россияликларнинг овозини тўплаши кутилмоқда ва шундан 93 минг 644 филиали мамлакат ичида ва 269 участкаси ва сайлов округлари эса мамлакат ташқарисидадир.  Бундан ташқари Бойқўнғир ва ё Бойконур космик базасида ҳам  7 та сайлов участкаси фаол бўлади.

Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин, мамлакат коммунистик партияси номзоди Николай Харитонов, Россия янги халқ партияси Владислав Даванков  ва либерал-демократик партияси номзоди Леонид Слутцкий Россияда бўлажак президент сайловларига ноззод ҳисобланади.

Россия президенти сайловлари учун умумхалқ овоз бериш 2024-йил 15 -март бугун жума куни бошланди ва сайловда 3 кун давом этади. Сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга 114 миллиондан ортиқ россияликлар бор ва уларнинг 112 миллион 309 минг 947 нафари Россияда истиқомат қилишади.

Хориж мамлакатларда бу сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган росияликлар сони 1 миллион 890 минг 863 киши экани таъкидланмоқда.

Россия президенти сайловида Байнконур космик станциясида жойлашган 11 минг 924 нафар россияликла ҳам қатншмоқда.

Ўтган йили яъни 2023 йил 1 январида Россиянинг умумий аҳолиси тахминан 146 миллион киши эди.

Россия Марказий сайлов комиссияси раисига кўра бу мамлактанинг 89 та ҳудудига 113 миллион 574 минг 550 овоз бериш бюллетени тақдим этилган.

Бундан ташқари чоп этилгна овоз бериш бюллетини сайлов ҳуқуқига эга бўлганлар сонидан камроқ зероки Россия фуқароларининг катта қисми сайловларда онлайн қатнашмоқда.

Россия Федерацияси Алоқа қва рақамли ривожланиш вазирлиги ҳам бу мамлакатнинг 4 миллион 900 минг фуқароси мамлакатда бўлажак сайловларида онлайн овоз бериш учун рўхатдан ўтганини хабар қилди.

Ёрлиқ