Бутун дунё бўйлаб фаластинликларнинг тарафдорлари норозилик намойишлар ўтказишмоқда
(last modified Mon, 18 Mar 2024 10:22:15 GMT )
март 18, 2024 15:22 Asia/Tashkent

Дунёнинг турли давлатлари халқлари намойиш ва митинглар уюштириб, мазлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлашини яна бир бор эълон қилдилар.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, Франция мамлакатининг пойтхат Париж шаҳрида фаластинликларнинг тарафдолари намойишлар ўтказиб, сионистларнинг Ғазо  бўлгасига қарши олиб бораётган геноцид урушни зудлик билан тўхтатиш ва  бу ҳудудда зудлик билан ўт очишни ҳам тўхтатишини талаб қилди.

Франция пойтахтида фаластинликлар тарафдорларининг намойишларида Фрация ҳукуматини фаластинилкларга қарши геноцидчи сионистик режим жиноятларида алоқадорликда айбладилар ва Париж ҳукумати томонидан Франциянинг қирғинчи сионистик режимга ҳарбий қуроллари  экспортини тўхтатиши  ва бу ишғолчи режим маҳсулотларини Францияга олиб киришидан тийилишини ҳам талаб қилишди.

Австралиянинг Мелбурн шаҳридаги Фаластин тарафдорлари бўлган талабалар ва аҳоли миттиг ўтказиб  " Фаластинни озод дилиши керак" Фаластин учун кураш давом этмоқда" деган шиорларнии эълон қилишди.

Канада мамлакатининг Торонто шаҳрида ҳам фаластинликлар тарафдорлари  бу мамлакат Бош вазири Жастин Трюдонинг моилявий кўмаклар йиғиш маросими олдида намойиш ўтказиб, унинг қирғинчи сиоинстик режимнинг фаластинликларга қарши жиноятини қўллаб-қувватлашда айблаб Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирдилар.

Жанубий Корея мамлакатининг пойтахти -Сеул шаҳрида ҳам фаластинликлар тарафдорлари АҚШ элчихонаси олдида  йиғилиб Исроил режимининг Ғазо бўлгасида фаластинилкларга қарши урушини тўхтатишини талаб қилиб, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Жанубий Кореяга ташрифини кескин қоралашди.

Швеция мамлакати фуқаролаи ҳам намойиш ўтказиб мазлум фаластинилкларни қўллаб-қувватлашини эълон қилди. 

Эслатиб ўтамиз, сионстик режимнинг Ғазога қарши ҳужумлари бошланганидан бери, 31 минг 645 нафар фаластинлик шаҳид бўлган ва уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир, шунингдек бу ваҳшиёна ҳужумрда ҳозиргача 73 минг 676 нафар ҳам жароҳатланган.