март 22, 2024 20:00 Asia/Tashkent
  • Россия ва ХХР АҚШнинг Ғазо сектори уруши бўйича резолюциясига вето қўйди
    Россия ва ХХР АҚШнинг Ғазо сектори уруши бўйича резолюциясига вето қўйди

Россия ва Хитой мамлакатлари унинг бир томонлама сионистик режим фойдасига бўлган АҚШнинг Ғазо бўлгаси уруши бўйича резолюцияси лойиҳасига вето қўйди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШ томонидан Ғазо сектори уруши бўйича таклиф қилинган резолюция БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бугунги йиғилишида тақдим этилди ва Россия, Хитой ва Жазоир давлатлари унга қарши овоз берди.

Мазкур резолюция БМТ хавфсизлик кенгашининг  15 аъзосидан 9 тасининг овозига муҳтож бўлганлиги сабабли,  доимий аъзолари вето қўймасдан АҚШ резолюцияси маъқуланмасди ва  БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари Хитой ва Россиянинг салбий овози билан вето қўйди.

Россиянинг  БМТдаги вакили Василий Небензя ҳам овоз беришўдант олдин ўз нутқидла, АҚШ таклиф қилган резолюция лойиҳаси сулҳ эшигини ёпади синистик режимнинг қўлларини оч қолдиради ва фаластинилкларнинг Ғазо бўлгасидан мажбурий кўчиришга сабаб бўлади деб таъкидлади.

У шунингдек АҚШ таклиф қилган лойҳасида Ғазода ўт очишни тўхтатиш талаб қилинмаган деб маълум қилди.

Ёрлиқ