БМТ Бош котиби Ғазода тасдиқланган оташкесим резолюциясининг амалга оширилишини таъкидлади
(last modified Tue, 26 Mar 2024 11:01:03 GMT )
март 26, 2024 16:01 Asia/Tashkent
  • БМТ Бош котиби Ғазода тасдиқланган оташкесим резолюциясининг амалга оширилишини таъкидлади
    БМТ Бош котиби Ғазода тасдиқланган оташкесим резолюциясининг амалга оширилишини таъкидлади

БМТ Бош котиби Хавфсизлик кенгашида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги резолюция маъқуллангач унинг амалга оширилигини талаб қилди.

Кеча БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзоси томонидан 14 нафари Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича ушбу кенгашнинг доимий бўлмаган аъзолари тақдим этган резолюцияни ёқлаб овоз берди ва улар буни қўллаб-қувватладилар. АҚШ бу кенгашнинг доимий аъзоси сифатида олдинги даврлардан фарқли равишда вето қўймади ва бефарқ қолдирди ва шу тариқа Ғазода ўт очишни тўхтатиш қарори тасдиқланди.

Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазода ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш бўйича узоқ кутилганг резорлцияни қабул қилди  ва бу резолюция амалга оширилиши керак ва унинг баржармаслиги кечирилмайди деб эълон қилди БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш.

Россия федерациясининг БМТдаги вакили Василий Небензя ҳам БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюция лойиҳасига овоз беришдан олдин бу соҳада зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарурлигини қайд этди.

Франция мамлакатининнг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги элчиси ва доимий вакили Никола де Ривйер ҳам ушбу резолюцининг қабул қилиниши Кенгашнинг ҳали ҳам ҳаракат қилиши мумкинлигини ва ниҳоят Ғазонинг яхшиланиши ва барқаррлигини кўришга ҳаракат қилиши кераклигини кўрсатади деб баён этди.

ХХРнинг БМТдаги элчиси  Чжан Жун ҳам Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги резолюция қабул қилинганидан сўнг БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциялари мажбурий эканлигини айтди.

Словения мамлакатнинг БМТдаги элчиси ва  вакили ҳам мазкур резолюция, Кенгашининг можаро тўхтатилиши кераклиги ҳақидаги аниқ хабари эканлигини таъкидлади.

Фаластин маъмурияти ТИВ -и ҳам зудлик билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилиш тўғри қадам эканлигини маълум қилди.