апрел 25, 2024 17:11 Asia/Tashkent
  • Россия мамлакати АҚШнинг космосда ядро қуролни жойлаштирмаслик ҳақидаги резолюцияга вето қўйди
    Россия мамлакати АҚШнинг космосда ядро қуролни жойлаштирмаслик ҳақидаги резолюцияга вето қўйди

Россия Федерацияси АҚШ ва Япония таклиф қилган ядро қуролини космосда жойлаштирмаслик тўғрисидаги резолюцияга вето қўйди.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан 13 нафари АҚШ ва Япония таклиф қилган ядро қуролини космосда жойлаштирмаслик бўйича резолюциясини ёқлаб овоз берди. ХХР бетараф қолган  Хавфсизлик Кенгашнинг доимий аъзосидан ва Россия эса бу резолюцияга қарши овоз берган ва унга вето қўйган аъзосидан бўлди.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили, Василий Небензя Вашингтон ҳукумати Москвани айблашга уринмоқда, аммо Россия тез орада Хавфсизлик Кенгаши аъзоларидан космосда  тинчлик сақлашга қаратилган  резолюция лойиҳаси бўйича музокараларини бошлайди деб таъкидлади.

Ядро қуролидан фойдаланган ягона давлат  АҚШ ва ядровий қурол билан ҳужумга учраган ягона мамлакат Япония БМТ Хавфсизлик кенгашига резолюция лойиҳасини киритиш орқали "Космос" шартомасига содиқ бўлган давлатлардан бундай қурлолларни яратмамликлари ва уларни космосда жойлаширишдан тийилишини сўради.

АҚШ Россия космосда сунъий йўлдошга қарши ядровий қуролни жойлаштирмоқда ва унинг портлаши ҳарбий алоқалардан  тортиб ҳатто интернет йўловчиларига хизмат кўрсатилишигача бўлган барча соҳаларга  путур етказиши мумкин деб ҳисоблайди.

Россия президенти Владимир Путин ҳам Москва космосда ядро қуролини жойлаштиришга қарши эканини айтган.

Ёрлиқ