Туркия жанубида юз берган портлаш талофатлари кўпайган
Туркия жанубида жойлашган Адана вилоятида юз берган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлиб,16 нафар жароҳат олишди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Адана вилоят ҳокими Муҳаммад Демиртош бу вилоят ҳокимиятининг автотурар жойи ва кириш эшиги олдида юз берган портлашда бинолар ва 5 та машинага ҳам жиддий зарар етказилганлигини маълум қилди.
Сўнгги хабарлар эса портлаш овози ҳатто 10 километр масофадан эшитилгани ва хавфсизлик кучлар ҳам бу вилоят ҳокимияти атрофидаги барча куча хиёбонларни қўршаб олишганидан сўзлашмоқда.
Ройтерз ахборот аентлиги ҳам бугун Туркия меҳнат вазири кўп эҳтимоллар билан бу портлаш Туркиянинг Курдистон ишчилар партияси аъзолари томонидан амалга оширилганлигини таъкидлаган.