Нега Ҳиндистон етакчилари Ғарб ва Исроил режими жинояларига шерик бўлишни истайдилар?
Сионистик режимнинг Эдиот Аҳаранот газетаси Ғаро бўлгасида уруш бошлангач Ҳиндистон Исроилга кўплаб қурол-яроқларни берганини маълум қилди.
Едиот Аҳаранот газетаси, шунингдек Ҳиндистон ҳукумати Ғазога қарши уруш учун ўқ -дориларнинг катта қисмини етказиб берган қўшимча қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, сионистик режим Ҳиндистон армиясини жиҳозлаш учун Ҳайратободда дрон ишлаб чиқарувчи завод ҳам қурган. Ҳиндистон манбаларининг хабар қилишича, Ғазо урушидан кейин бу завод Ливаннинг Ҳизбуллоҳ томонидан Исроилнинг бир қанча учувчисиз учоқларини уриб туширгани сабаб 20 дрон ишлаб чиқараб сионистлар армиясига жўнатган.
Ҳиндистоннинг обрусига путар етказган омилларидан бири ҳозирги Бош вазири ва Бҳария жаната партиясининг етакчиси Нарендра Модининг мустамликачиларни мустамликадан азият чеккан мамлакатларга қарши урушини қўллаб қувташдаги танловлари в анотўғри қарорлари ҳисобланади.
Айни пайтда Исроил томонидан фаластинликларни қирғин этилиши бошлангач, кибермкконда дунёдаги ғалати воқеалардан бири ушбу қирғинларни қўллаб-қувватлаш учун Ҳиндистондан бўлган гуруҳларнинг оқимидир.
Бир қатор таҳлилий асосларга биноан, Исроил режими ва Нетаняҳу ўтган йилларда ўз рақибларига хусусан мусулмонларга қарши Ҳиндистон инсоний ва виртуал кучини ишлатиш учун кўп сармоя киритган.