Дональд Трампга нисбатан муваффақиятсиз суиқасд амалга оширилди
(last modified 2024-07-14T09:30:16+00:00 )
июл 14, 2024 14:30 Asia/Tashkent

Пенсилвания штатида сайловолди нутқи чоғида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга суиқасд уюштирилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  бугун Трампнинг Пенсилвания штатида сайловолди нутқи чоғида ҳужумчи унга қарата ўқ узди ва ўқ собиқ презилентниг ўнг қулоғига етди.

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг нутқида қатнашган журналистлар Махфий хизмат ходимлари собиққ президент томн югуришдан олдин " бир қатор кучли портлашлар" ни эшитилганлигини айтишди. Мазкур хабаргакўра асосан, хизмат ҳам дарҳол Трампни олдига бориб уни ҳодиса жойидан олиб чиқишган.

АҚШ собиқ президентининг  нутқиниг биринчи қаторида турган, АҚШ Конрессининг республикачии ааъзоси ҳам  8-10 та ўқ овозини эшитгани ва оломон орасидан бирнеча киши урилгага ўхшайди деб айтди.

"CNN" телеканали ҳам шанба ууни Пенсилванияда Трамп тарафдорлари митингида ўқ узган шахснинг ўлдирилганини маълум қилди.

АҚШнинг Washington Post  газетаси, шунингдек отишмадан ташқари яна бир кишига ҳам ўқ тегиб ўлдирилганини хабар қилди.

АҚШ Махфий қўмитаси ҳам баёнотида ҳужумчи Трамп тарафдорлари йиғилидиган жой ташқарисдаги баланд жойдан унга ир неча марта ўқ узган ва бу хизмат кучлари ҳужумчини ўлдирган деб қўшимча қилди.

АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг сайловолди ташвиқоти воқеадан сўнг берган баёнотида  уни аҳволи яхши эканини ва маҳаллий шифохонада назорат остида бўлганини эълон қилди.

Ёрлиқ