Индонезияликлар исроиллик товарларни бойкот қилмоқда
Ҳар ҳафта охирида Фаластинни қўллаб-қувватловчи миллионлаб нафар қатнашаётган намойишлар билан бир қаторда индонезияликлар ҳам Исроил режимига алоқадор ширкатлар маҳсулотларидан фойдаланишни тўхтатган ва шу тариқа бу компаниялар миллионлаб доллар зарар кўрди.
Порс тудей сайтининг Форс ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Индонезия халқи томонидан маҳсулотларни бойкот қилингани сабабли KFC 2024-йилнинг биринчи 4 йилида 21, 5 миллион доллар зарар кўрди. Индонезиядаги мазкур ресторанлар тармоғи маҳсулотларини харид қилишни тўхтатиш компания даромадининг 2023- йилнинг биринчи 4 йилига нисбатан 60 баробар камайишига сабаб бўлди.
McDonald's ва Puma Жакартадаги Фаластин тарафдорлари томонидан бойкот қилинган бошқа компаниялар қаторида.
Индонезия сионистик режимга алоқадор завод ва ширкатларнинг маҳсулотларини бойкот қилган 5 та давлат қаторига киради.
Франция, Саудия Арабистони,Британия ва АҚШ каби дунёнинг 15 мамлакатидан 15 минг киши ўртасида ўтказилган сўровлар шуни кўрсатадики, ҳар 3 кишидан камида биттаси Исроилни қўллаб -қувватловчи ёки унга алоқадор бўлган комнанияларга тегишли бренд ва маҳсулотларни бойкот қилган.
Сўровга асосан, Саудия Арабистони, БАА ва Индонезиядан иборат 3 та мусулмон давлати Исроил маҳсулотларини бойкот қилган 5 та давлат қаторига киради.