Телеграмм асосчисини ҳибсга олишнинг сабаблари: АҚШ босимидан тортиб Фаластинликларни геноцидини ёритишигача
АҚШ Марказий разветка бошқармаси (CIA) собиқ таҳлилчиларидан бири Телеграмм ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуровни ҳибсга олишда Ғарб бир мақсадини кўзлайди ва у ҳам Россияни бостиришдир деб айтди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Франция фуқаролигига ҳам эга бўлган асли россиялик Павел Дуров узоқ вақтдан бери бу мамлакатда қидирувда бўлган. Дуров Париж ҳукумати билан ҳамкорлик қилмаслик, пул ювиш ва гиёҳванд моддалар савдоси каби айблар билан ҳибсга олинган ва 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин деб хабар қилмоқда Франция ОАВлари.
АҚШ Марказий разветка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Ларри Жонсон X ижтимоий тармоғида Telegram асосчисининг Франция ҳукумати томонидан ҳибсга олинганига тўхталиб қуйидагича ёзди: менимча , ғарбликлар хусусан Париж ҳукумати уни ҳибсга олиш билан хатога йўл қўйишди улар бундай ҳаракат Россия учун дастак вазифасини ўйнайди деб ўйлашган.
Жонсон шунингдек "мен муаммони Ғарб нуқтаи назаридан бир нарса сифатида тасаввур қилман. Дуровнинг Украинадаги воқеаларни ёритиши, ҳамда Исроил режимининг Фаластин халқига қарши геноцидини ёритиши ҳам бунга тегишли. Менимча, бу айниқса Тел-авивга босим ўтказди ва улар уни ёпиш йўлини излашди. Улар Дуровни террорчиликда айблашади чунки у баъзи гуруҳларни цензура қилишдан богш тортди.
АҚШнинг “Wall Street Journal” газетаси ҳам француз расмийларига таяниб Telegram асоссисининг Францияда ҳисбга олиниши Россия ва Франция ўртасида янги кескинликларни келтириб чиқармоқда. Қолаверса Телграмманинг собиқ матбуот котиби Жоржи Лобошкинниг фикрича Дуровни ҳибсга олиш ҳақидаги буйруқ Вашингтон томонидан берилган бўлиши ҳам мумкин.