Дональд Трамп савдода доллар ишлатмайдиган давлатларга қандай таҳдидлар қилди?
АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп дунёдаги долларсизланиш жараёнини тўхтата олишни иддао қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Висконсин штатидаги сайловолди минтингда долларнинг глобал амалиётларидан олиб ташланиши ўсиб бораётгани тенденция эканлигини тан олиб, АҚШлик сайловчиларга долларнинг глобал захира валютаси мақомини сақлаб қолишга ваъда берди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Трапм сайловолди митингда доллар" катта қамал" остида қолмоқда, зероки кўплаб давлатлар савдо -сотиқни тартибга солишнинг бошқа усулларига мурожаат қилмоқда деб тан олди.
АҚШ долларидан воз кечиш бу сиёсатга амал қилган мамлакатлар учун жуда қимматга тушишини иддао қилган Трамп, сайловларда ғалаба қозонганида бу мамлакатлар доллар тизимидан ташқарида бизнес юритганликлари сабабли импортга мисли кўрилмаган 100 тарифга дуч келишади деб даъво қилди.
Дунёнинг бир қатор давлатлари Эрон, Россия ва Хитой узоқ вақтдан бери бизнес алоқаларида долларга қарамликни камайтиришга қаратилган чора -тадбирларни бошлаган.
Аслида АҚШнинг Вашингтон сиёсатига амал қилмаган давлатларга максимал босим сиёсати давлатларни АҚШ томонидан иқтисодий санкциялар қўллашдан ташқари ўзаро савдо амалиётларида миллий валюталарига ўтишига сабаб бўлган.