Нега сионистик режимнинг Эрон ракеталарига қарши мудофаа тизими реклама қилинганидек ишламади?
АҚШлик таҳлилчилардан бири ўз мақоласида, Эрон Ислом республикасининг ракета операциясига тўхталиб, Исроилнинг темир гунбаздан реклама қилинганига қарамай, бу режимнинг мазкур амалиётга қарши кучсизлиги яққол маълум бўлди деб таъкидлади.
Сунъий йўлдош тасвивларини таҳлил қилувчи, CNA тадқиқот гуруҳининг таҳлилчиси Decker Eveleth инглиз тилидаги Guardian газетасида чоп этилган мақоласида сунъий йўлдошлардан олинган суратлар ва ижтимоий тармоқлар, Эрон ракеталари Нақаб/ Negev / чўлидаги Наватим авиабазасига бирин-кетин келиб урилгани ва камида бир нечта портлашларга сабаб бўлганини кўрсатади деб ёзди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШ ликбу таҳлилчининг фикрича, бундан олдин реклама қилинган," Темир гунбаз" ҳаво мудофаа тизими ва Пикан ҳаво мудофаа тизими фаол бўлишига қарамай, Эрон ракета амлиётлари янада самаралироқ бўлиб, яхши натижаларга эришди. Нашр қилинган таҳлилларга биноан, бу муваффақиятнинг сабаблари ракеталарнинг хусусиятлари ва юқори тезлиги, Эрон қўмондонларини оқилона стратегияси ва ҳужум олдидан сионистик режим мудофаа тизимининг заифлигини аниқлашдир деб қўшимча қилди.
АҚШлик таҳлилчи Decker Eveleth мақоласи давомида сионистик режим томонидан босиб олинган ерларга Эрон ракеталарини катта ҳажмида отилганига, бу эса бу режим мудофаа тизимининг ишдан чиқишига сабаб бўлганишга эътибор қаратиб, Исроил режимининг ҳаво ҳужумидан мудофаа захиралари ҳам қиммат ва ҳам чекланган. Демак, бу можароларнинг давом этиши билан Исроил Эрон ҳужумларига нисбатан заифроқ бўлиб қолади деб эслатди.