Америка сиёсий тизими коррупциялашганлиги эътироф этилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i9550
Американинг Вашингтон Пост рўзномасининг ёзишича, АҚШ сиёсий тизими коррупциялашган ва айни пайтда йўқ бўлиш арафасида турипти
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
ноябр 29, 2016 12:15 Asia/Tashkent

Американинг Вашингтон Пост рўзномасининг ёзишича, АҚШ сиёсий тизими коррупциялашган ва айни пайтда йўқ бўлиш арафасида турипти

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Америка сиёсий тизимининг коррупциялашгани" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Американинг Вашингтон Пост рўзномасининг ёзишича, АҚШ сиёсий тизими коррупциялашган ва айни пайтда йўқ бўлиш арафасида турипти. Американинг Вашингтон Пост рўзномасининг ёзишича, одамларнинг бевосита овозларини ҳисобга олмаслик, уюштирилган партиявий сайлов, халқнинг сиёсий ҳокимиятга нисбатан ишончсизлиги, умумий овозларни йўққа чиқариш ва ғалабани қўлга киритиш учун йирик маблағларни сарфлаш ҳаракатлари Америка қўшма штатларида демократиянинг таназзулга юз тутишидан ва Америка империясининг барбод бўлаётганидан дарак беради. Америка президенти учун бўлиб ўтган сайловда республикачилар партиясининг номзоди Доналд Трамп 8 ноябрда сайлов ўтказилишидан олдинги чиқишида, сайловда сохтакорлик ва қалбакилаштириш ҳаракатлари бўлиши эҳтимоли ҳақида сўз юритган эди. Шунингдек, Доналд Трамп сайловда мағлубиятга учраган тақдирда, сайлов натижаларини қабул қилмаслиги билан таҳдид қилган эди. Доналд Трамп сайловда 306 овоз билан бошқа рақибларидан жумладан демократлар номзоди бўлмиш Ҳиллари Клинтондан устун келиб ғалаба қозонди.

      Унинг ғалабаси эълон қилинганидан кейин, АҚШнинг айрим штатларида сайловчилар овозини санашда қалбакилаштириш ҳаракатлари содир этилгани ҳақида эҳтимоллар ҳам айтилди. Яшиллар партиясининг номзоди бўлмиш Жил Эстин, Висконсин, Мичиган и Пенсильвания штатларида овозларни қайтадан санаб чиқишни талаб қилган. Америка қўшма штатлари президенти сайловида иштирок этган сайловчиларнинг овозларини санаб чиқиш жараёни давомида, демократлар номзоди бўлмиш Ҳиллари Клинтон номига ёқлаб берилган овозлар сони, Америка президенти этиб сайланган Доналд Трампдан кўра 2 миллиондан ошиб кетган. АҚШда қадимий сайлов қонунларига асосан ва сайлов ҳайъатига таяниб Америка қўшма штатларининг 45-президенти этиб сайланган шахс, ушбу мамлакат жамиятининг аксарияти томонидан эътироф этилмаяпти. Ушбу мавзу либерал демократия принципларига ва тамойилларига ошкора тажовуз қилишдир, аммо Америка сайлов тизимининг қадимий тузилмасини инобатга олинадиган бўлса, ушбу юртда тадқиқ қилиш имкони бор. Вашингтон Пост рўзномаси сайловчиларнинг бевосита овозларини эътиборга олмаслик тўғрисида ёзган мақоласи ҳам Америка халқининг аксарияти сайлов натижаларига нисбатан эътироз билдиришди ва ушбу эътирозлар кўлами кун сайин янада кенгаймоқда.

       Америка давлати ўзини жаҳонда илғор демократик мамлакат деб ҳисоблайди. Ваҳоланки, Америка қўшма штатлари президенти сайловининг ҳозирги тизими нодемократик бўлиб, фақат низо ва жанжаллар келтириб чиқаришга асослангандир. Бошқа томондан эса, Америка президенти сайловида ўнлаб партиялар ва номзодлар иштирок этади. Лекин 160 йилдан бери, Оқ уйни бошқариш фақат демократлар ва республикачилар партияси ўртасида қўлма-қўл бўлиб келмоқда. Бу эса Вашингтон Пост рўзномаси ишора қилиб ёзган партиявий сайлов муҳандислиги бўлиб, натижада Америка халқининг сиёсий ҳокимиятга нисбатан ишончсизлик руҳиятини янада кучайтиришга сабаб бўлди. Америка президенти учун бўлиб ўтган адолатсиз сайловда, Демократлар ва Республикачилар номзодлари бир неча юз миллион доллар маблағларни сарфлашган бўлса, учинчи партиялар номзодлари ҳам миллионлаб доллар маблағларни сарфлашди. Вашингтон Пост рўзномаси ёзгандек, ушбу йирик маблағлар умумий овозларни йўққа чиқариш ва ғалабани қўлга киритишга қаратилган бўлиб, бунинг ортидан эса Америка халқининг ушбу мамлакат сиёсий тизимига нисбатан ишончсизлик кайфияти юзага келди. АҚШ сиёсий тизимининг структураси чигаллашган ва муаммоли бўлиб, шу боисдан Вашингтон Пост сингари таниқли рўзномалар ушбу тизимни коррупциялашган деб аташади.

      Америкаликлар сайлов участкаларига бориб овоз беришда, номзодларнинг Америкада сиёсий ташкилотлар ва коррупция билан қатъий кураш олиб бориш ҳақидаги шиорларига, шунингдек Доналд Трампнинг сайловолди ташвиқотларида арзон суғурталарни йўқ қилиш хусусида берган ваъдаларига ишониб овоз беришди. Америкаликлар ўз юртларида ўзгаришлар бўлишига умидвор бўлишган эди. Аммо Америка сиёсий тизимининг тузилмасидаги мушкиллар ва ушбу давлатнинг жаҳоннинг турли бурчакларидаги жангларда ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишидан келиб чиқадиган муаммолар ҳамда номзодларнинг сайловолди ваъдалари жумладан миллионлаб Америкадаги қашшоқ ва кам таъминланган инсонларнинг суғуртасини ҳал этиш масаласи ва сиёсий ташкилотлар ҳамда коррупцияга қарши қатъий кураш олиб бориш мавзуси бир четга суриб қўйилади. Негаки, Американинг сиёсий тизими Американинг қашшоқ тақабаларидаги инсонларни сиёсий ва молиявий устуворлик даражасига олиб чиқишга рухсат бермайди. Шунинг учун Американинг Вашингтон Пост рўзномаси АҚШ сиёсий тизимини коррупциялашган дея атади ва ушбу тизим, сиёсий самарасиз далиллар боис барбод бўлиши кузатилмоқда.

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.