Европадаги мусулмонларнинг неча фоизи ирқчилик қурбони бўляпти?
(last modified Wed, 29 Jan 2025 13:56:29 GMT )
Январ 29, 2025 18:56 Asia/Tashkent
  • Европадаги мусулмонларнинг неча фоизи ирқчилик қурбони бўляпти?
    Европадаги мусулмонларнинг неча фоизи ирқчилик қурбони бўляпти?

Европа Иттифоқининг асосий ҳуқуқлар агентлиги Европа Иттифоқидаги ҳар икки мусулмондан бири" кундалик ҳаётида ирқчилик ва дискриминация " қурбони эканини маълум қилди.

Сўров натижаларига таянган Европа Иттифоқининг асосий ҳуқуқлар агентлиги Европада ирқий камситишларга учраган мусулмонлар сони 2016-йилдаги 39 фоиздан 47 фоизга ошган деб тан олди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Европа агентлигиниг маълуотларига бинон,  исломофобиянинг энг юқори кўрсаткичи, яъни 71 фоиз Австрияда кузатилган ва  шундан кейин Германия ва Финлядндияда.

Ҳисоботга кўра, мусулмонларнинг 39 фоизи иш қидирувида, 35 фоизи эса иш жойида камситишгларга дучор бўлмоқда, Бу 2016-йилда 31 фоизи ва 23 фоизга кўпроқдир. Ҳижоб ва исломий кийим кийган аёллар учун бу статистика бошқаларга қараганда кучлироқдир. Бу шуни англатадики, 45 фоиз ҳолларда улар иш қидиришда камситишларга дуч келишади. Шу билан бирга, ҳар беш мусулмондан иккитаси, яъни тахминан 41 фоизи иш берувчиларни ишга олиш ва иш ўрнини эгаллаш учун мусулмон бўлмаган рақобатчиларга қараганда кўпроқ профессионал ва ихтисослашган имкониятлар билан таъминлайди.

Айтиш керакки, Европа Иттифоқи фуқароларининг исломофоб ҳатти-ҳаракатларига нафақат дин, балки Европа мусулмон аҳолисининг тери ранги, этник ёки иммиграция келиб чиқиши ҳам иштирок этди.

Европа Иттифоқининг асосий ҳудудлар агентлигиниг келтиришича, бу сўровда қатнашган респондентларнинг учдан бир қисми диний эҳътиқоди туфайли квартира сотиб ололмаслиги ёки ижара олмаслигини айтган. Шу асосда дискриминация сабабли Европадаги мусулмон хонадонларнинг 31 фоизи бир сўз билан айтганда, бир қитьада яшовчи мусулмон бўлмаганлар сонидан қарйиб икки баробар кўп, кундалик эҳтиёжларини қондиришда қийинчиликларга дуч келмоқда.