Европа Доналд Трампнинг тарифларига қарши турадими?
-
Европа Доналд Трампнинг тарифларига қарши турадими?
Германия канслери ўринбосари, Европа мамлакталарини АҚШ товарларига божлар жорий этишга тайёрлигини маълум қилди.
Порс Тудей сайтининг ИСНО ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Германия канслери ўринбосари ва бу мамлакатнинг Иқтисодиёт вазири Роберт Хаубек, АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан Европа Иттифоқи товарларига божхона тарифларини жорий этилишига жавобан Европа ҳам жавоб тарифларни жорий этишга тайёр деб айтди.
Бундан ташқари Германия канслери Олаф Шолц ҳам АҚШ тарифларининг жаҳон савдосига таъсири ҳақида огоҳлантириб уни қоралади. Британия Бош вазири Кей Сармер билан учрашувида у дунёни ҳаддан ташқари божҳона тўсиқлари билан бир-биридан ажратмаслик кераклигини ҳам таъкидлади.
Айни пайтда, Европа Комиссияси вакили ҳам, " Европа Иттифоқи товарларига ноҳақ ёки ўзбошимчалик билан божлар жорий қилган ҳар қандай савдо шеригига қатъий жавоб беради деб огоҳлантирди. Франция саноат вазири Марк Фрачи ҳам Трампнинг Европа Иттифоқига тарифлар жорий этиш ҳақидаги таҳдидларини инобатга олсак, биз бунга муносабат билдиришимиз кераклиги аниқ деб изоҳлади.
Италия ТИВ раҳбари Антонио Тажани ҳам Х ижтимоий тармоғида, тариф уруши ҳеч ким учун яхши эмас. Бизнинг компанияларимизни ҳимоя қилиш учун ғояларимиз ва стратегияларимиз бор ва Италия АҚШ билан мулоқртда Европа Иттифоқининг энг яхши элчисидир деб ёзди.
Сиёсий экапертларга кўра, АҚШнинг янги тариф сиёсатини амалга ошириш мақсадли мамлакатлар томонидан қарши чораларга дуч келади ва оғир иқтисодий оқибатларга олиб келади.