АҚШнинг бу янги бомбалари Доналд Трампнинг сионистларга туҳфасидир
(last modified Sat, 08 Feb 2025 12:56:54 GMT )
феврал 08, 2025 17:56 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг бу янги бомбалари Доналд Трампнинг сионистларга туҳфасидир
    АҚШнинг бу янги бомбалари Доналд Трампнинг сионистларга туҳфасидир

АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон хабарига кўра, АҚШ Давлат департаменти сионистик режимга 6,75 миллиард долларлик ракетлар ўқ-дорилар ва бошқа жиҳозлар /йўл кўрсатувчи тўпламлар/ сотилишига рози бўлди.

Axios веб-сайти АҚШнинг сионистик режим билан қурол-яроқ битими 2025 йилда етказиб берила бошлаган 18 мингга яқин бомбани ўз ичига олганини маълум қилди.  Порс тудей сайтининг хабар қилишича.  бундан ташқари, 2028 йилда етказиб берилиши режалаштирилган 3 мингта  “Ҳелфайр” ракеталари ушбу шартномага киритилган.

Hellfire ракетаси  (AGM-114 Hellfire) ҳаводан ерга бошқариладиган ракета бўлиб, асосан АҚШ қуролли кучлари ва унинг иттифоқчилари томонидан зирҳли техникалар, истеҳкомлар ва ҳато ҳаракатланувчи нишонларни нишонга олиш учун ишлатилади. Бундан олдин қанча билимдон манбалар Доналд Трамп маъмурияти АҚШ Конгрессидан сиоинстик режимга бир миллиард доллар миқдорида янги қурол сотиш режасини тасдиқлашни сўраганини эълн қилганди. Гермниянинг Билд гаетаси ҳам АҚШ яқинда Исроил режимига " барча бомбарларнинг онаси" сифатида танилган "GBU-43/B Massive Ordnance Air Blast бомбасини тақдим этишини хабар қилди.

Human Rights Watch ташкилоти яқинда  ўз ҳисоботида АҚШ сионистик режимга қурол ва бошқа ҳарбий ёрдам беришга давом этар экан, у сионистик режимнинг инсон ҳуқуқларини поймол қилишларига шерик бўлади деб таъкидлади.

Бу ҳисоботга асосан, 2023-йил l 7-октябрдан бошлаб АҚШ сионистик режимга мисли кўрилмаган ҳарбий ёрдам ва қурол-яроқ сотиш билан шуғулланади. АҚШ ҳукумати сиоинстик ҳарбийлар Ғазо бўлгасида очиқ уруш жиноятларни содир этиш учун АҚШ қуролларидан тез- -тез фойдаланишига қарамай, қурол-яроқетказиб беришда давом этмоқда.