Европа Иттифоқи ва Туркияни ўз мажбуриятларига амал қилишлари таклиф қилинмоқда
Германия давлати Туркия ва Европа Иттифоқини ўз мажбуриятлари доирасида амал қилишларини таъкидлади
Сўнгги ойлар ичида Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ихтилофлар хусусан Туркияни Европа Иттифоқига қўшилишини бекор этиш борасидаги Европарламентнинг қарори, бунга илова Анқара давлатини Европани таҳдид қилгани ортидан Германия канслери ҳар икки томонни бир бирлари қаршисидаги мажбуриятлари ва вазифаларига амал қилишга чақирди.
Германия канслери Ангела Меркель, менимча қочқинларга тегишли масалалар борасида келиша олиш ҳар икки томоннинг манфаатидадир, шу сабабдан биз Европада бу чорчубдаги ўз мажбуриятларимиз ва вазифаларимизга амал қилишимиз керак ва Туркия давлати ҳам айни шу амални бажариши даркор деб қўшимча қилди.
У ўз сўзларида ушбу келишув қочқинлар тўлқинини контрол қилиш ва инсон трафикасига қарши курашга кумаклашган деб айиди.
Европа Иттифоқига Туркияни қўшилиши борасидаги музокараларни тўхтатишга асосланган Европарламентнинг қарори ва овоз бергани ортидан Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Европага йўл олишлари учун қочқинларга Туркия чегараларини очиб қўйиши билан таҳдид қилди.
Ҳар икки томондан билдирилган бундай изҳоротлар эса Туркия ва Европа иттифоқи ўртасидаги алоқалар ва бу мамлакатнинг Европа итифоқига қўшилиши борасидаги орзуларининг янги даврасини бошланганлигидан далолат бермоқда.
Минтақада бўҳронлар ва муаммоларни келиб чиқишида ўз навъидаги роли бўлган Туркия ва Европа Иттифоқининг бундай ихтилофлари ҳар икки томонни қарор чиқаришларига салбий таъсирини ўтказиб, айрим пайтларда бир бирига зид позиция тутишларига сабаб бўлмоқда.
Европа мамлакатларининг хатти ҳаракатлари жумласидан 2016 чи йилнинг 18 мартида Туркия билан имзолаган келишувига ишора қилиш мумкин.
Ушбу келшиув чорчубасида Анқара давлати Туркия ҳудудларидан Юнонистонга йўл олган қоччқинларни қайтариши ва унинг эвазида аниқ ва муназзам бир лойиҳа доирасида Суриядан келаётган қочқинларни Европага юборишга ўз розилиги эълон қилди.
Ушбу келишув ортидан кўплаб қочқинлар Туркия ҳудудларини тарк этмай қолишди.
Туркия давлати ушбу келишувни имзолаши билан биринчи босқичда 3 миллиард евро пул олди. Шунингдек бу мамлакат фуқароларини визасиз Европага сафар қилишларини Европага аъзо бўлиши учун илк одим сифатида ўртага қўйди.
Бу келишув ва ваъдалардан сўнг, кўп музокаралар ўтказилди, Европа мамлакатларнинг айримлари аввалдан ҳам Туркияни ҳузури ва бу мамлакат билан музокара қилишга рози бўлишмасада аммо бу мамлакатни ҳамкорлик қилишига мавжуд эҳтиёжлар туфайли Европа мамлакатлари ўз позицияларини ўзгартириш қарорига келишди.
Туркияда давлат тўнтаруви ва уни ортидан бу мамлакат давлатининг позицияси ва чора тадбирлари шунингдек бу мамлакатда ўлим жазосини қайта тиклаш масаласини кўтарилганлиги Европа Иттифоқини Анқара сиёсатларига қарши чиқиши, Туркияни Евроииттифоққа аъзо бўлишига қаршийлик қилиши ва резолюция чиқаришига замин яратди.
Мазкур резолюцияни чиқарилгани ва унга нисбаттан Эрдўғаннинг қаттиқ қарши чиққани ва аксиламал кўрсатгани ортидан эндиликда қочқинлар қаршисидаги позицияси туфайли кўп танқидларга дуч келган Германия давлати воситачи сифатида ҳар икки томонни ўз мажбуриятларига амал қилишга даъват этмоқда.
Ангела Меркелнинг нотиғи бу борада сўзлаган нутқида, қочқинларни контрол этиш ва бошқариш Туркия ва Евроиттифоқ ўртасидаги келишувни ҳар икки томон учун муваффақиятли эканлиги ва бу келишувни ижро этилиши ҳар икки томон манфаатидадир деб айтди.У шунингдек Европа Иттифоқи бу келишув чорчубасида ўз мажбуриятларига амал қилмоқда ва ҳар қайси томондан бўлган таҳдид эса фойидали эмас деб таъкидлади.
Ҳаққатан ҳам Туркия давлати Европа Иттифоқига аъзо мамлакаталарга қочқинларни боришларини бошқариш ва контрол этишда муҳим рол ўйнамоқда ва эндиликда аксарият Европа мамлакатлари янги милодий йилда президентлик сайловлар ўтказишни назарга тутганлари билан бир шароитда, бу мавзу катта аҳамият касб этмоқда.
Германия ва Франция мамлакатлари президентлик сайловлари номзодлари буткул аниқ бўлмаган бўлсада аммо бу мамлакатлар президентлик сайловлари номзодларининг энг муҳим мавзулари қочқинлар масаласи ва илмий лойиҳалар бўлиши таъкидланмоқда.
Бунга илова бу мамлакатларнинг аксарият партиялари қочқинларга қарши позицияларини маълум қилишган. Улар шунингдек қочқинларни бу мамлакатлардан чирқарилишини талаб этишмоқда. Террорчилик ҳужумлар хавф- хатари, шунингдек бу масаладан келиб чиқадиган таҳдидларни олдини олиш ҳам бу мамлакатларнинг энг муҳим муаммолари ва мавзуларидандир.
Бу орада ҳам Туркия махсус шароитга эга. Бир томондан Европа Иттифоқининг қочқинларни контрол этиши учун берган 3 миллиард евро маблағлари бу мамлакат учун катт ёрдам ҳисобланади. Бундан ташқари эндиликда Европа иттифоқига аъзо бўлиши ва ўз фуқароларини эркинлик билан Европага сафар қилишлари учун муҳим фурсат эканлиги айтилмоқда.