7 лик гуруҳи жозибасини йўқотдими?
(last modified Sun, 16 Feb 2025 12:55:26 GMT )
феврал 16, 2025 17:55 Asia/Tashkent
  • 7 лик гуруҳи жозибасини йўқотдими?
    7 лик гуруҳи жозибасини йўқотдими?

АҚШ президенти Россиянинг 7лик гуруҳидан чиқарилганини хато деб атади.

Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Британия ва АҚШ ҳозирда еттилик ё ўзи  G7 гуруҳига аъзо бўлиб бу гуруҳ 2014 йилда Россия ундан чиқариб юборилгунга қадар 8 лик ё  G8 номи билан танилганди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Доналд Трамп Россияни 7 лик гуруҳидан чиқариб юбориш хато эканлигини тан олар экан, Россияни 7 лик гуруҳига қайтишига умид билдирди.

Кремл саройи матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам бу хусусда, Россия  G20 /20лик/ даги ҳакмкорликдан кўпроқ манфаатдор, чунки 7 лик - G7 иқтисодий етакчиликни йўқотди деб таъкидлади. Унга кўра,  иқтисодий ўсиш марказлари дунёнинг бошқа минтақаларига кўчиб ўтган.

Энди Эрон: 7 лик гуруҳи хато қилишда давом этадими? 

Дунёдаги ўзгаришгар туфайли ўз таъсирини йўқотган еттилик гуруҳи Мюнхен саммити доирасидаги норасмий йиғилишдан кейин Эронга қарши баёнот бериб, Эроннинг Ғарбий Осиёдаги сиёсий таъсирини танқид қилди.

7 лик гуруҳи аъзолари, шунадй бир вазиятда Эроннинг сиёсий таъсирини танқид қилганки,    Теҳрон ҳукумати ҳамиша қўшничилик сиёсатини қўллаган ва БМТ Хавфсизлик кегаши ва БМТ Бош котибига бир неча бор мактуб йўллаб, Ғарбий Осиё минтақасидаги муаммоларни ушбу минтақадан ташқаридаги давлатлар иштирокисиз ҳал қилишни сўраган.

Эроннинг БМТдаги доимий вакили ҳам БМТ Бош котиби ва хавфсизлик кенгашига мактуб юбориш орқали, " Эрон Ислом Республикасининг Ямандаги инқирозига нисбатан позицияси доимо ягона ва барқарор бўлиб келган. Ушбу мамлакатнинг мустақиллиги, миллий суверенитети, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини кафолатлайдиган кенг қамровли  сиёсий жараён орқали ҳал қилиниши керак деб ёзди.