Трамп Покистоннинг янги конлари бўйича махсус режа тузган
(last modified Mon, 21 Apr 2025 08:30:58 GMT )
апрел 21, 2025 13:30 Asia/Tashkent
  • Трамп Покистоннинг янги конлари бўйича махсус режа тузган
    Трамп Покистоннинг янги конлари бўйича махсус режа тузган

АҚШнинг "Foreign Policy" нашри Вашингтонт ҳукуматининг Покистоннинг минерал ресурсларидан кутаётгани ҳақида хабар қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШ президенти Доналд Трампнинг иккинчи маъмуриятининг Россия билан уруш пайтида Киевга юборилган ёрдамни қайтариш баҳонасида Украина ҳукумати билан тоғ -кон бўйича келишув тузишга қаратилган саъй-ҳаракатлари давом этди ва ҳозиргача натижа бермагани билан бир пайтда, АҚШнинг  "Foreign Policy"  журнали АҚШнинг Покистоннинг фойдали қазилма захираларини қўлга киритишдан манфаатдорлигини акс эттирган . Мазкур ҳисоботга бинона, АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бюросининг юқири лавозимли ходими Эрик Меер тоғ-кон саноатига киритиш бўйича  йиғилишда қатнашиш учун  Исломободга делегацияга раҳбарлик қилган.

Эрик Меер шунингдек Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашувида деди: АҚШ компаниялари  Покистоннинг тоза минерал захираларга сармоя киритишга интилмоқда., бу эса Доналд Трамп  жамоасининг бу соҳага қизиқишини акс эттиради.  Foreign Policy нашрига кўра. АҚШ Конгрессидаги қонунчилар АҚШнинг Покистондаги минерал ресурслардан фойдаланиш  истаги ҳақида худди шундай сигналларни юбораётган кўринади.  Вакиллар палатасининг Покистон қўмитаси ҳамраиси Жек Бергман яқинда бу соҳа Покистон билан ҳамкоркликнинг " асосий қисми" бўлиши мумкинлигини айтди. Бергман ўтан ҳафта 2023-йилдан бери Покистонга таширф буюрган АҚШ Конгресси расмийларининг биринчи делегацияси таркибида Исломободга ташриф буюрди.

Покистоннинг минерал захиралари мис ва олтиннинг катта захиралари ҳамда литий каби бошқа муҳим минералларини ўз ичига олади ва тахминан 600 000 квадртрат километр майдонни эгаллайди, бу эса Британиядан икки баравар катта. Ҳолбуки Покистон минерал захираларининг ҳозирги қиймати 8 триллион долларга баҳоланмоқда.