Испания мамлакати: Халқаро ҳамжамият мустақил давлатни тан олиши керак
(last modified Mon, 26 May 2025 08:35:12 GMT )
май 26, 2025 13:35 Asia/Tashkent
  • Испания мамлакати: Халқаро ҳамжамият мустақил давлатни тан олиши керак
    Испания мамлакати: Халқаро ҳамжамият мустақил давлатни тан олиши керак

Испания ТИВ раҳбари ўз сўзларида Халқаро ҳамжамиятнинг барча аъзолари мустақил Фаластин давлатини тан олишлари керак, деб айтди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Испания ташқи ишлар вазири Хоссе Мануэл Алварес деди: мақсад Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш учун саъй-ҳаракатларни сафарбар қилиш бўлиши керак. Бу ҳудуни қабристонга айлантирган уруш.

Испания ТИВ раҳбари, Ғазодаги ҳозирги уруш ҳудудни катта қабристонга айлантиришдан бошқа мақсад йўқлигини таъкидлаб,  Европа Иттифоқи Ғазога қарши урушни тўхтатиш чораларни кучайтириши керак деб таъкидлади.. Ғазога қарши уруш бошланганидан бир неча ой ўтганига қарамай, сионистик режим кундалик ҳужумларини  давом эттирмоқда. Асосан тинч аҳоли, айниқса аёллар ва болалар нишонга олинган ҳужумлар. Геноцидчи Исроил режими ҳам инсонпарварлик ёрдамларнинг Ғазо секторига киришига тўсқинлик қилиб, барча ўтиш жойларни ёпиб, ҳудудни тўлиқ блокадага олди.

Сионистик режимнинг Ғазо секторига ҳужумлари 2023-йил 7-октябрдан бери давом этар экан, бу урушда жами шаҳидлар сони 53 минг 939 нафарга, яраланганлар сони эса 122 минг 797 нафарга етди.