АҚШда IVF орқали эмбрионларни оммавий равишда йўқ қилиш ҳақидаги аччиқ ҳақиқат
(last modified Sat, 31 May 2025 11:16:57 GMT )
май 31, 2025 16:16 Asia/Tashkent
  • АҚШда IVF орқали эмбрионларни оммавий равишда йўқ қилиш ҳақидаги аччиқ ҳақиқат
    АҚШда IVF орқали эмбрионларни оммавий равишда йўқ қилиш ҳақидаги аччиқ ҳақиқат

АҚШ католик черкови IVF усулига очиқчасига қарши чиқиб, бу усул диний ва ахлоқий таълимотларга зид эканлигини таъкидлар экан бу уруғлантириш никоҳ алоқасидан ажратиб туради ва инсон эмбрионларини йўқ қилишга олиб келади, деб маълум қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШда аборт ва ҳомила ҳуқуқлари бўйича қизғин баҳслар давом этаётган бўлса-да, ўйлашишга арзийдиган кам маълум бир ҳақиқат бор: ҳар йили ин витро уруғлантириш (IVF) процедураларида йўқ қилинган эмбрионлар сони аборт қилинган эмбрионлар сонидан анча юқори. Ин витро уруғлантириш ҳомиладор бўлиш қийин бўлган жуфтликларга ёрдам беради, Аммо миллионлаб қўшимча эмбрионларни яратиш эвазига музлатилади ёки йўқ қилинади. АҚШда ҳар йили IVF орқали яратилган 1,5 дан 1,8 миллионгача эмбрион ҳеч қачон туғилмайди. Бу рақам абортида йўқолган ҳомила сонидан деярли икки баравар кўп. Баъзи консерватив сиёсатчилар шу жумладан Трамп ва АҚШлик ўнглар, туғилишини ошириш схемаларни орқали бола туғилишни молиявий ва маданий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ҳаракат қилишса-да, IVFда эмбрионларнинг кенг тарқалган йўқ қилинишнинг даҳшатли ҳақиқатига камроқ эътибор қаратилмоқда.