АҚШ халқи ва сиёсатчилари Трамп маъмуриятининг Эронга қарши тажовузкорлигига норозилик билдирмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97152
АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига агрессив ҳужуми АҚШ сиёсатчилари ва бу мамлакат жамоатчилиги томонидан салбий муносабат билдан кутиб олинди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 22, 2025 16:41 Asia/Tashkent
  • АҚШ халқи ва сиёсатчилари Трамп маъмуриятининг Эронга қарши тажовузкорлигига норозилик билдирмоқда
    АҚШ халқи ва сиёсатчилари Трамп маъмуриятининг Эронга қарши тажовузкорлигига норозилик билдирмоқда

АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига агрессив ҳужуми АҚШ сиёсатчилари ва бу мамлакат жамоатчилиги томонидан салбий муносабат билдан кутиб олинди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  АҚШ Республикачилар партияси вакили ва Доналд Трампнинг Вакиллар палатасидаги иттифоқчиси Томас Масси АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига агрессив ҳужуми ортидан Х ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида қуйидагича ёзди: бу ҳаракат конституциявий эмас, бошқа томонидан Калифориня Демократик вакили Сара Якобс ҳам Х ижтимоий тармоғига урғу бериб, Трамп маъмуриятининг Эрон ядровий иншоотларига ўзбошимчалик билан ҳужум қилишига қарши эканлигини билдириб, ДоналдТрампнинг Эронга ҳужуми нафақат АҚШ Конституциясига зиддир, балки бу эскалация актидир ва АҚШни яна бир чексиз ва ҳалокатли урушга жалб қилиш хавфини ошириши мумкин, деб изоҳлади.

АҚШ Конгрессининг мусулмон вакили Рашида Талиб ҳам Х ижтимоий тармоғида АҚШ Конгрессидаги ҳамкасбларига мурожаат қилиб, АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужумига биринчи муносабатини ёзди: мамлакатимиз урушга берилиб кетган. У шунингдек мамлакатмизни урушга тортиб бошқа хатога йўл қўйманг деб таъкидлади.

АҚШнинг демократ сенатори Элизабет Уоррен ҳам Х ижтимоий тармоғида ёзди: АҚШ Эронга ҳарбий аралашиб, уруш олиб бормаслиги керак эди. АҚШ буйруғи билан Эронни бомбардимон қилиш ноқонунийдир.

АҚШнинг Оклахома штати аҳолиси ҳам иштирок этган , АҚШ Конгресси вакили Берни  Сандерз нутқ сўзлашида  оломонни АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига тажовузкор ҳужуми ҳақида хабар берар экан улар ҳам бир овоздан Трампни таҳқирли сўзлар билан танқид қилишди ва "бундан кўпроқ урушни истамаймиз"деб ҳайқиришди.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Ненси Пелоси ҳам ушбу ҳужумга норозилик билдириб, биз АҚШликларнинг ҳаётига қиммтга тушадиган ва беқарорликка олиб келадиган ушбу оеперация учун жавобгарликни талаб қиламиз, деб айтди.