АҚШлик журналист: сионизм ва империалистик кучларга қарши ғалаба яқин
-
АҚШлик журналист: сионизм ва империалистик кучларга қарши ғалаба яқин
АҚШлик мустақил журналист ва сиёсий фаол Калла Уолш бирдамлик ва барқарорликни Эрон халқининг сионизм ва империализмга қарши муваффақияти сири деб атади.
Эрон ва сионистик режими ўртасидаги уруш ҳақида қаердан билиб олдингиз ва дастлабки муносабатингиз қандай эди?
Mен узоқ вақтдан бери, ҳатто "Ал-Ақсо бўрони" дан олдин ҳам воқеаалар ривожини кузатиб келаман. Фаластинда 75 йилдан бери давом этаётган геноцид билан юзлашмоқдамиз. Лекин энг муҳими бу геноцидга сионизм табиатига ва АҚШ империализмига қарши шакланган ҳайратланарли қаршиликдир. "Ҳақиқий ваъда 3" операцияси" га ва 12 кунлик уруш бошланганига биринчи муносабатим сионистик режим ўз ҳаракатларининг нархини ниҳоят тўлаётгани бўлди.
Сизнингча, сионистик режим Эронга ҳужум қилишда ўз мақсадларига эришдими?
Табиийки, йўқ. Бу ерда эканман. Эрон халқининг нақадар мустаҳкам, ҳамжиҳат ва матонатли эканини кўраман.Бк ерда ҳамжиҳатлик ва барқарорлик руҳи жуда кучли. Эрон қурган маҳаллий ҳарбий имкониятларга, қамал ва санкциялар остида бўлишига қарамай, бу мамлакатда шаклланган ишлаб чиқаришга қаранг. Сионистик режим ва АҚШ ҳукумати ўз ҳужумларининг таъсири ҳақида очиқасига ёлғон гапирмоқда. Улар қоғоз йўлбарсларидан бошқа нарса эмас., балки ўзларининг кучлари ва аҳамиятни оширишни хоҳлашади.
Эроннинг ракета имкониятларига қанадй қарайсиз?
Эрон Исроил режимига ҳужум қилганда қандай ҳис қилдингиз? Ниҳоят Исроил режими ўз жиноятларига Эрон ракета ҳужуми билан жавоб бериш вақти келганини ҳис қилдим. ... АҚШда биз учун сионистик режимга қарши ҳужумларни кўриш катта мамнуният ҳиссини келтирди. АҚШда Эрон ва Қаршилик ўқи билан бирдамликни ифодалаш учун Эрон байроқлари билан кўплаб намойшлар ўтказилди. Бироқ биз АҚШда норозилик намойшларини кенгайтиришга мажбурмиз.