Лондондан Ню-Деҳлигача: ҳукуматларнинг сукути қаршисида Фаластин учун адолат йўлидаги ҳайқириқ
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97390
Фаластин тарафдорлари, сионистик режимнинг Ғазодаги мактаб ва шифохоналарни тинимиз бомбардимон қилишга норозилик билдириш учун Швецариянинг пойтахти Стокгольмда намойиш ўтказди.
(last modified 2025-07-21T08:49:07+00:00 )
июл 21, 2025 13:48 Asia/Tashkent
  • Лондондан Ню-Деҳлигача: ҳукуматларнинг сукути қаршисида Фаластин учун адолат йўлидаги ҳайқириқ
    Лондондан Ню-Деҳлигача: ҳукуматларнинг сукути қаршисида Фаластин учун адолат йўлидаги ҳайқириқ

Фаластин тарафдорлари, сионистик режимнинг Ғазодаги мактаб ва шифохоналарни тинимиз бомбардимон қилишга норозилик билдириш учун Швецариянинг пойтахти Стокгольмда намойиш ўтказди.

Порс тудей хабарига кўра,  шанба куни юзлаб намойишчилар Стокголмдаги Оденплан майдонида тўпланиб, сўнг Швеция парламенти биноси томон юришган. Намойиш иштирокчилари Фаластин байроқларини кўтариб, "Исроил режими Ғазо болаларини ўлдирмоқда", " Фаластин халқига қарши геноцидни тўхтатинг" каби шиорлар ёзилган плакатларни кўтарди. Минглаб Иордания фуқаролари ҳам шанба куни мамлакат пойтахти Аммоннинг Ат-Туфайлеҳ маҳаласида намойиш уюштириб, сиоинстик режимнинг Ғазо сектори аҳолисини ўлдириш сиёсатини қоралади.

"Фаластин учун ҳаракат " гуруҳи тарафдорларига қарши қатъий сиёсатини давом эттирган Лондон полицияси  шанба куни сионистик режимнинг жиноятларига норозилик билдирган 55 фуқарони қўлга олди.  Sky News ҳам алоҳида ҳисоботида шанба куни бошқа шаҳарларда , жумладан Манчестер, Эдинбург, Бристол ва Трурода бу гуруҳини қўллаб-қувватлаш, учун катта намойишлари ўтказилганини эълон қилди. Деҳли шаҳрида ҳам Фаластин тарафдорлари кўчаларга чиқди. Деҳли шаҳрининг полицияси ҳудудида қатнашган иштирокчилар Ҳиндистон ҳукуматининг Исроил реэимини қўллаб-қувватлаётган сиёсатига норозилик билдириб, "Фаластинга озодлик", "геноцидни тўхтатинг", "Ўт очишни тўхтатинг" каби шиорлар ёзилган Фаластин байроқлари ва плакатларни ушлаб туришди. Аксил-сионистик намойиш ташкилотчиларига  кўра сўнги йилларда Ҳиндистон ҳукумати халқаро институтларда Исроил режими жиноятларини қоралашдан бош тортиб, амалда босқинчи режим тарафини олди.