Францияни қўшинларини Сенегалдан олиб чиқиб кетиши/ Африка энди мустамликачиларга бўйинсунишни истамайди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97414
Сенегал блиан бирга Африка давлатлари, жумладан Мали, Нигер ва Буркина-фасо ҳам аввалроқ француз қўшинларини чиқариб юборган ва уларнинг базалари ёпган.
(last modified 2025-08-02T05:26:08+00:00 )
июл 30, 2025 09:55 Asia/Tashkent
  • Францияни қўшинларини Сенегалдан олиб чиқиб кетиши/ Африка энди мустамликачиларга бўйинсунишни истамайди

Сенегал блиан бирга Африка давлатлари, жумладан Мали, Нигер ва Буркина-фасо ҳам аввалроқ француз қўшинларини чиқариб юборган ва уларнинг базалари ёпган.

Франция ҳарбий кучларининнг Африка давлатларидан , хусусан, кейинги йилларда олиб чиқилишини ички,минтақавий ва халқаро даражадаги сиёсий, иқтисоидй ва ижтимоий омиллар мажмуаси натижаси деб ҳисоблаш мумкин.

Баъзи Африка мамлакатларида айниқса, Сенегал ва Ғарбий Африка минтақасида, Франциянинг ҳарбий мавжудлиги кучли маҳаллий халқ қаршиликларига дуч келди. Кўпгина одамлар ва ички сиёсий гуруҳларнинг фикрича, француз кучларининг мавжудлиги нафақат ўз мамлакатидаги хавфсизлик ҳолатини яхшилашга ёрдам берди, балки аксарият ҳолларда инқирозларни кусайтирди, зўравонлик ва терроризимнинг тарқалишига олиб келди. Мисол учун, Малида бу мамлакат аҳолиси француз ҳарбий ҳарбийларининг хатоларига, террорчилар ўрнига тинч аҳоли ўлдирилганига бир неча бор гувоҳ бўлган.

Бошқа томондан, африкаликларнинг тарихий хотираси Франция ва бошқа эксплуатацион мамлакатларининг жиноятлари ва талон-тарожини эслайди, шу боис бу қитъанинг янги авлоди Францияга бўйинсунишга ва уна ҳамроҳ бўлишга тайёр эмас. Қолаверса. сўнгги йилларда Африканинг кўплаб мамлакатларидаги ижтимоий  сиёсий ва маданий тараққиёт ва ўсиш билан улар халқаро майдонда фаолроқ иштирок этиб, дунёнинг бошқа давлатлари, айниқса, Россия, Хитой ва Эрон каби янги глобал кучлар билан алоқаларни кенгайтиришига ҳаракат қилмоқдалар.

Ўтган 10 йил ичида кўплаб Африка мамлакатларда янги сиёсий ҳаракатлар ва партиялар пайдо бўлди ва янги ҳукуматлар ҳокимият теппасига келди. Кўплаб мамлакатларда демократик сайловлар бўлиб ўтди, кўпчилик сайловга тайёргарлик кўрмоқда Ушбу сиёсий ўзгаришлар билан сиёсий мустақиллик ва бошқа давлатлар билан янги сиёсий муносабатларни белгилаш Африка давлатларнинг устувуор йўналишга айланди ва бу қитъа аҳолиси энди. Франциянинг иродаси ва сиёсатига оддийгина бўйсунишга тайёр эмас. Бу шароитлар аслида Францияни , айниқса сўнги йилларда Африкага нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқишга ва бу қитъадан чиқиб кетиш керак деган хулосага келишига сабаб бўлди.