Зангезур йўлаги тинчликка йўлми ёки фитнага кўприкми?
-
Зангезур йўлаги тинчликка йўлми ёки фитнага кўприкми?
Сўнгги ҳафталарда Оқ уйда Озарбойжон Республикаси ва Арманистон ўртасида Зангезур йўлаги билан боғлиқ келишув ҳақидаги хабарлар эълон қилинди.
ИРНАга таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, "Трамп йўналиши" сохта номи билан машҳур бўлган Зангезур йўлаги оддий транзит йўли эмас, балки Жанубий Кавказдаги куч харитасини қайта ёзиш учун дастаги ҳисобланади. Арманистоннинг Суюник вилоятида узунлигидаги тахминан 43 километр бўлган ушбу йўлак Озарбойжон республикасини Нахичавон билан боғлаш ва Марказий Осиёдан Европага чўзилган "Ўрта йўлак"нинг бир қисми бўлиши учун мўлжалланган. Бироқ хабарларга кўра, 99 йиллик бу йўл назоратнинг АҚШ-Арманистон консенсиумига ўтиши минтақа учун огоҳлантиришдир. Бу лойиҳа, транспортдан ташқари, НАТО ва сионистик режимнинг Теҳронни ўраб олиши, Москвани заифлаштириш ва Пекинни ушлаб туриш стратегиясининг бир қисмидир.
Доналд Трампнинг йўли, агар Арманистоннинг ушбу йўлак устидаги суверенитети заифлашса, АҚШнинг Каспий денгизи ва Марказий Осиёнинг энергия ресурсларига таъсири учун эшик очади. Ушбу лойиҳа Эрон, Россия ва Хитойни 3 карра чеклаш ўқи ҳисобланади. Украинадаги уруш давом этаётган бип пайтда Россия қўшинларининг Кавказдан чиқариб юборилиши, Арманистон ва Озарбойжон Республикасининг НАТОга қўшилиши ҳақидаги тахминлар Москва таъсирини четга сурмоқда. Хитойнинг, шунингдек, Марказий Осиёнинг энергетика ва фойдали қазилмалардан фойдаланиш имконияти чекланган, бу эса ўзининг "Бир камар ва йўл" лойиҳасини хавф остига қўяди. Эрон учун бу коридор Арманистон билан қуруқлик алоқаларини узиш ва шимоли-ғарбий транзит йўналишлаини Туркияга чеклаш демакдир. Эрон Арманистон билан алоқалари узилмаслиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. Эрон расмийлари Кавказ Эроннинг тарихий ўзига хослиги ва бу минтақа хорижий таъсир майдонига айланмаслиги керак дейди. Айтиш жоизки, Эрон Озарбойжон Республикасининг Нахичавонга кириши учун Арас довони орқали тақдим этган эди, бироқ Ғарб босими Зангезур йўлагини Эрон ва Россияга зарба бериш воситасига айлантирди.