Newsweek: АҚШ мамлакати Венсуэллага бостириб кирадими?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97662-newsweek_АҚШ_мамлакати_Венсуэллага_бостириб_кирадими
АҚШнинг Newsweek журнали халқаро масалалар бўйича экспертлар орқали АҚШнинг Венесуэллага ҳужуми эҳтимолини баҳолади ва эҳтимолий ҳужум сенариясини кўриб чиқди.
(last modified 2025-09-10T14:27:33+00:00 )
сентябр 08, 2025 13:36 Asia/Tashkent
  • Newsweek: АҚШ мамлакати Венсуэллага бостириб кирадими?
    Newsweek: АҚШ мамлакати Венсуэллага бостириб кирадими?

АҚШнинг Newsweek журнали халқаро масалалар бўйича экспертлар орқали АҚШнинг Венесуэллага ҳужуми эҳтимолини баҳолади ва эҳтимолий ҳужум сенариясини кўриб чиқди.

АҚШ Венесуэллага ҳужум қиладими, деган саволга жавобан, АҚШ журнали шундай ёзган эди: ҳужум эҳтимоли паст, чунки Вашингтон ҳужум қилиш ниятини аниқ кўрсатмаган. Венесуэлла президенти Николас Мадуро ҳарбийларининг жойлаштирилишини тарихий таҳдид де атаган бўлса-да, ҳарбий экспертлар буни ҳақиқий ҳужумнинг дебочаси эмас, балки "куч намойиши" деб билади. Макзкур хабарга кўра,  мутахассислар ҳам Венесуэлла каби мураккаб географияга эга, тоғлар,  ўрмонлар ва шаҳар марказлари назорат қилиш қийин бўлган мамлакатда Вашингтон ҳукумати кенг кўламли ҳарбий операциясини хавф остига қўйиши даргумон, деб фикрдалар.

Лондондаги  Chatham House команиясининг Жанубий Америка масалалари бўйича  тадқиқотчиси Кристофер Сабатини ҳам бу борада деди: тоғлари, ўрмонлари ва бир қанча шаҳар марказлари бўлган мамлакатга 4500 аскар бостириб кириши мумкин, деб ҳеч бир ақли расо одам ўйламасди. Бу воқеалар ҳар икки томоннинг шоуси холос.

Британия Геостратегик Кенгашининг миллий хавфсизлик бўйича тадқиқотчиси Уилям Фраер ҳам Нюзвик билан суҳбатида, АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Венепсуэлла ролидан ғазабланганига қарамай, ҳозирча тўғридан-тўғри ҳарбий аралашувга аниқ ниятини кўрсатмади.

Newsweek Лндондаги Қироллик Бирлашган Хизматлар Институти тадқиқотчиси Карлос Солар сўзларидан иқтибос келтириб, агар АҚШ Венесуэллага ҳужум қиладиган бўлса, у Венесулланининг мудофаа тизимлари ва ҳарбий имкониятларини йўқ қилиш учун узоқ масофали Томаҳавк ракета зарбалари билан бошланади, ракета объектлар ва ўқ-дорилар омборлари, радарлар, алоқа марказлари ва дрон платформаларини йўқ қилади , деб ёзди.

Бу нашрга кўра, уруш бўлган тақдирда АҚШ кучлари иккинчи босқичда торпедолар бошқариладиган ўқ-дорилар ва зенит ракеталаридан фойдаланган ҳолда ҳужумларини давом эттиририши мумкин.