"Secours Populaire Français" хайрия ташкилоти француз халқининг турмуш шароити ҳақида огоҳлантирмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97754-secours_populaire_français_хайрия_ташкилоти_француз_халқининг_турмуш_шароити_ҳақида_огоҳлантирмоқда
Франциянинг машҳур ёрдам ташкилоти Secours Populaire Français ўзининг йиллик ҳисоботида ҳар 5 француздан бири хавфли ҳаёт шароитида эканини эълон қилди.
(last modified 2025-09-20T09:13:45+00:00 )
сентябр 18, 2025 15:55 Asia/Tashkent
  • \
    \"Secours Populaire Français\" хайрия ташкилоти француз халқининг турмуш шароити ҳақида огоҳлантирмоқда

Франциянинг машҳур ёрдам ташкилоти Secours Populaire Français ўзининг йиллик ҳисоботида ҳар 5 француздан бири хавфли ҳаёт шароитида эканини эълон қилди.

Франция Жамоатчилик Ёрдам Ташкилотининг Ipsos сўров институти билан ҳамкорлигида тайёрганган ҳисоботи бу мамлакатдаги хавотирли ижтимой вазиятни очиб берди.  Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ipsos билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган ва нашр этилган  Secours populaire хайрия ташкилотининг йиллик "Қашшоқлик беқарорлик" барометрига кўра,  французларнинг 20 фоизи хавфли ҳаёт шароитида яшамоқда.

Озиқланиш билан боғлиқ муаммолар тўланмаган тўловлар ва бўш вақтни ўтказишдан воз кечиш инфляция даражаси бироз пасайганига қарамай, мамлакатда кузатилаётган ташвишли ижтимоий вазиятни акс эттиради.

"Беқарорлик кундалик ҳаётга кириб борган ва ҳаётнинг барча жабҳаларига таъсир қилмоқда" деди ташкилот бош котиби  Genriette Shtaynberg AFPга.

Гарчи инфляция пасайганлиги сабабли ўзгарувчанлик даражаси бироз пасайган бўлса-да,  (2025 йилда  20 фоиз, 2024 йилдаги 24 фоизга нисбатан), вазият "жуда ташвишли" бўлиб қолмоқда.

Статистик маълумотлар жуда аниқ: французларнинг 31 фоизи кунига 3 марта овқланиш учун соғлом озиқ-овқат олишда қийналади., 39 фоизи электр тўлвовларини тўлашда қийналади, 43 фоизи эса ҳеч қачон таътилга чиқмайди.

Энг ёмони, одамларнинг 25 фоизи кунига овқатни ўтказиб юборади ва уларнинг ярми пул йўқлиги сабабли уйларини истишни ўтказиб юборади. Бу беқарорлик ёшларга таъсир кўрсатади, уларниг 56 фоизи ўйин-кулгу харажатларини қоплай олмайди.

Жамиятшунос  Kamil Pegni ҳам  L'Humanité газетаси билан суҳбатда беқарорлик " қадр-қимматнинг пасайиши туйғусини" келтириб чиқариши ва тенгсизликларнинг авлоддан-авлодга ўтишига ҳисса қўшишини маълум қилди.