Қандай қилиб АҚШ ҳукумати миллионлаб фуқароларини оч қолдирди?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98136-Қандай_қилиб_АҚШ_ҳукумати_миллионлаб_фуқароларини_оч_қолдирди
АҚШ озиқ-овқат ёрдами дастури тўловлари тўлиқ тўхтатилса, 42 миллиондан ортиқ фуқаролар, болалардан тортиб қарияларгача, бошиданоқ кунлик озиқ-овқат қоладилар.
(last modified 2025-11-06T04:42:52+00:00 )
ноябр 01, 2025 21:14 Asia/Tashkent
  • Қандай қилиб АҚШ ҳукумати миллионлаб фуқароларини оч қолдирди?
    Қандай қилиб АҚШ ҳукумати миллионлаб фуқароларини оч қолдирди?

АҚШ озиқ-овқат ёрдами дастури тўловлари тўлиқ тўхтатилса, 42 миллиондан ортиқ фуқаролар, болалардан тортиб қарияларгача, бошиданоқ кунлик озиқ-овқат қоладилар.

2025-йил 1-ноябр АҚШ ижтимоий тарихида қора нуқта бўлади. АҚШ Қишлоқ Хўжалиги департаменти (USDA) ҳам расман эълон қилди:  шанба кунидан бошлаб озиқ-овқат ёрдам дастури тўловлари бутунлай тўхтатилади. 42 миллиондан ортиқ АҚШликларга , жумладан, 10 миллион бола, 6 миллион қария ва миллионлаб ногиронларга ойлик озиқ-овқат ёрдами кўрсатган дастур 90 йиллик узлуксиз фаолиятидан сўнг ўз тарихида биринчи марта ёпилади. Ойига жами 8 миллиард долларга тенг бўлган ҳар бир киши учун ўртача ойлик 190 долларлик ёрдам энди олувчилар ҳисобга тушмайди. Мутахассислар  "буюк депрессиядан кейинги энг катта очлик инқирози" деб аталаётган фалокат нафақат федерал ҳукуматнинг 31 кунлик ёпилиши натижаси, балки Трамп маъмуриятининг бюджет сиёсати ва Конгрессдаги тўсиқларнинг бевосита натижасидир. АҚШ федерал ҳукуматнинг ёпилиши  2025-йил 1-октябрида бошланди ва бюджет бўйича келишув йўқлиги сабабли 2026-молия йилгача давом этади. Сиёсий ва ижтимоий оқибатлар ҳам ушбу инқироз оқибатларидан. Демократлар Доналд Трампни " миллионлаб одамларга очлик ҳукм сурган биринчи президенти" деб атади. Аксинча, республикачилар демократларни " бюджетни гаровда ушлаб туришда" айблади.

Озиқ-овқат ёрдамини қисқартириш нафақат бюджет муаммоси; балки АҚШ жамиятидаги чуқур бўлинишинг рамзидир. Дунёнинг энг бой одамлари яшайдиган мамлакатда 42 миллион каби, яъни Канада аҳолисидан кўп, озиқ-оқат манбаисиз қолган. Инқироз аҳолининг ҳукумат инститларига бўлган ишончини йўқотди ва миллий устуворликлар ҳақидаги асосий саволларни туғдирди: мудофаа, бойлар чун солиқларни камайтириш ва инфратузилма лойиҳалари болалар очлигининг олдини олишдан муҳимроқми? Бироқ, Конгресс яқин кунларда бюджетни қабул қилмаса, миллионлаб оилалар Шукроналик ва Рождество байрамларни озиқ-овқатсиз ўтказди. Бу нафақат инсоният фалокти, балки АҚШ танаси учун доимий яра бўлади.