2025 йилнинг 8 ойида 51 нафар аёл ўлдирилган/ Британия фемитсид инқирозида
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98146-2025_йилнинг_8_ойида_51_нафар_аёл_ўлдирилган_Британия_фемитсид_инқирозида
Британиядаги " ўлдирилган аёлларни санаш" ҳаракати янги йил бошидан 4 сентябригача бир неча эркак томонидан ўлдирилган 13 ёшдан ошган 51 нафар британиялик аёл ва қизларнинг исмлари ва рақамларини қайд этди.
(last modified 2025-11-02T15:52:33+00:00 )
ноябр 02, 2025 20:32 Asia/Tashkent
  • 2025 йилнинг 8 ойида 51 нафар аёл ўлдирилган/ Британия фемитсид инқирозида
    2025 йилнинг 8 ойида 51 нафар аёл ўлдирилган/ Британия фемитсид инқирозида

Британиядаги " ўлдирилган аёлларни санаш" ҳаракати янги йил бошидан 4 сентябригача бир неча эркак томонидан ўлдирилган 13 ёшдан ошган 51 нафар британиялик аёл ва қизларнинг исмлари ва рақамларини қайд этди.

Британиядаги " ўлдирилган аёлларни санаш" ҳаракати йил бошидан  (2025-йил) 4-сентябргача бир ёки бир неча эркак томонидан ўлдирилган 13 ёшдан ошган 51 нафар британиялик аёл ва қизларнинг рақамлар ва исмларини ёзиб олди. Миллий статистика офисининг (ONS) 2024-йил март ой якуни бўйича ҳисоботига кўра, Англия ва Уэлсда 18 та уйдаги қотиллик қайд этилган, улардан 83 нафари аёллар ва 25 нафари эркаклардир.

2025-йил март ойида " Оиладаги зўравонлик" лойиҳасининг тўртинчи йиллик ҳисоботига кўра 2020 -йил 1-апрелидан 2024-йил 30 -мартагача бўлган даврда оилавий зўравонлик билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ўрганилиб, 262 та оиладаги зўравонлик билан боғлиқ ўлим қайд этилган. Шунга кўра, 98 та уйдаги зўравонлик билан боғлиқ ўз жонига қасд қилиш /ўз жонига қасд қилишда гумон қилинганлар/, 80 та ҳозирги ёки собиқ ҳамкорлар томонидан содир этилган қотиллик  (Intimate Partner Homicides) ва  39 та катта ёшли оила аъзолари томнидан ўлим ҳолатлари қайд этилган.

2025-йил сентябр ойида аёллар  ўлимига оид аҳолини рўйхатга олиш   2022-йил учун якуний маълумотларни эълон қилди, унда Британияда 122 аёл эркаклар томонидан ўлдирилгани, улардан 62 нафари ҳозирги ёки собиқ шериклари томонидан ўлдирилган. Ушбу ҳисоботга жавобан Аёллара ёрдам ташкилот буни тасдиқлади ва Британияда аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик тизимли давом этаётгани ва мамлакатда аёлларнинг олдини олиш ва ҳимоя қилишда жиддий тўсиқлар мавжудлигини таъкидлади.

Британия парламенти  тадқиқот хизмати яқинида 2025 йилда аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик деб номланган ҳисоботни эълон қилди, унда ҳозирги вазият, ҳукумат мажбуриятлари ва сиёсат муаммолари ўрганилади. Ҳисоботга кўра, аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик, Англия ва Уэлсда қайд этилган барча жиноятларнинг деярли 20 фоизини ташкил қилади.