Фуқаро душманга айланганда; АҚШ армиясининг полиция дек фаолияти ҳақида нима биламиз?
-
Фуқаро душманга айланганда; АҚШ армиясининг полиция дек фаолияти ҳақида нима биламиз?
АҚШ армияси жанговар кучдан ички назорат воситасига айланди, бу жараён полиция ва ҳарбийларининг ролларини бирлаштириш орқали хавфсизлик ва репрессия ўртасидаги чегарани йўқотди .
Янги Араб веб-сайти Ҳисом ва Ал-Ҳамоловий томонидан чуқур ва тарихий нуқтаи назар билан ёзилган хотирасида шундай келган: АҚШ армиясининг соф ҳарбий кучдан полиция ва ижтимоий назоратчига босқичма-босқич ўзгариши АҚШ куч тузилмасидаги энг муҳим ва камдан-кам учрайдиган ўзгаришларидан бири бўлди. Сўнгги ўн йилликларда жамоатчилик эътибори кўпроқ "полицияни ҳарбийлаштириш" га қаратилди. Ёзувчи шунингдек," АҚШ армиясини полицияга айлантириш", аниқроғи, армияни ички назоратнинг тўғридан-тўғри қўлига айлантириш жараёни кўзга кўринмас оқими унинг эътиборини жалб қилишга тўсқинлик қилган, деб қўшимча қилди.
АҚШ ҳукуматининг ички назорат учун ҳарбий кучлардан фойдаланиши янги ҳодиса эмас.; Доналд Трамп президентлиги даврида норозилик намойишчиларни бостириш ва иммиграция қонунчилигини қўллаб-қувватлаш учун Миллий гвардия ва денгиз пиёдаларининг сафарбар этилиши бу воқеа ҳарбийларининг ролидаги ўнлаб йиллар давомида ўзгарганидан келиб чиққанлигини эслатиб туради. Иккинчи жаҳон уруши охирида бошланган ва урушлар ва таҳлиларнинг ўзгарувчан табиати билан давом этган трансфомация.
Бир вақтлар хорижий жанглар учун мўлжалланган қўшинлар энди полиция миссиясини олдилар. Разветка маълумотларни тўплаш ва ички душманларни аниқлашдан тортиб, норозилик намойишларни назорат қилиш, чегараларни ҳимоя қилиш ва ҳатто муҳожирларни кузатишгача. Аксинча, полиция ҳарбий техника ва тактикани ўзлаштириб, жанговар ва зўравон кучга айланди. Ал-Ҳамаловий бу ҳодисани " репрессия диалектикаси" деб атайди. Инқироз ва ижтимоий қўрқув даврда /коммунизмдан терроризм ва иммиграциягача/ тезлашадиган полициянинг милитаризацияси ва армиясининг полицияси ўртасидаги икки томонлама муносабатлар.
Якуний таҳлилда Ал-Ҳамоловий АҚШ империалистик куч сифатида нафақат бу қатағон ва назорат намунасини мамлакат ичкарисида қўллагани, балки уни ҳарбий ҳамкорлик ва таълим дастурлари орқали дунё бўйлаб экспорт қилгани ҳақида огоҳлантиради. 2003 йилдан кейин Бағдоддан Лос-Анчелес кўчаларигача, Афғонистондан Флоридагача АҚШ армияси глобал полицияси сифатида пайдо бўлмоқда, унинг вазифаси энди шунчаки мудофаа ёки уруш эмас , балки " халқни бошқариш". Бу жараён, муаллифнинг фикрича, демократия ва фуқаролар хавфизлигининг босқичма-босқич ўлимига олиб келади. Чунки армия полицияга, милиция армияга айланганда " фуқаро" ва "душман" ўртасидаги чегара йўқолади ва айнан шу пайтда эркин жамият "тартибини сақлаш"нинг доимий лагерига айланади.