Ғарб жиноятларини қайта ўқиш/ Янги Зеландиядаги Британия жиноятлари
-
Ғарб жиноятларини қайта ўқиш/ Янги Зеландиядаги Британия жиноятлари
Британия Янги Зеландиядаги мустамликачилик даврида ваҳшийлик қилди, уларнинг таъсири Маори жамияти ва мамлакатнинг сиёсий тузилишида бугунги кунгача сақланиб қолган.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, 19-асрда Британия империяси Океанияда ўз таъсирини кенгайтирар экан, Янги Зеландия Британия мустамликачиликнинг асосий нишонлаарига айланди. Европалик кўчманчиларнинг келиши ва 1840- йилда Британия вакиллари ва баъзи Маори қабилалари ўртасида Вайанги шартномасининг имзоланиши қонли бу тўқнашувлар ва кенг тарқалган адолатсизлик даврининг бошланиши эди. Шартнома маориларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак эди, аммо амалда у Британиянинг тўилқ ҳукмронлиги учун воситага айланди.
Шартнмоа имзоланаиан сўнг, унинг қоиаоани талқин қилиш бўйича тортишувлар бошланди. Маҳаллий аҳоли ҳуқуқларини ҳимоя қилши бўйича дастлабки ваъдаларига қарамай, Британия ҳукумати тезда қабила ерларининг мусодара қилишига ва Маори ижтимоий тузилишнинг заифлашишига олиб келган сиёсатни қабул қилди. Бу чора-тадбирларга жавобан маори қабилалари қаршилик кўрсатдиоар ва улар билан инглиз қўшинлари ўртасида жанглар бошланиб, "Янги Зеландия урушлари" номини олди. 1845 йилдан 1872 йилгача давом этган бу урушлар ўта зўравонлик билан кечди, минглаб маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди., яраланди ёки кўчирилди , қишлоқлар ва қишлоқ хўжалиги ерлари ёқиб юборилди. Ушбу тўқнашувлар пайтида ва Британия армияси қишлоқларини ёқиш, озиқ-овқат захираларини йўқ қилиш каби тактикларни қўллади ва кўплаб маори лидерлари қамоққа ташланиб қатл этилди. Шунингдек, урушлар маорилардан катта ерлар тортиб олинди ва европалик кўчманачиларга берилди. Бу эса кенг қашоқликка ва анъанавий маҳаллий иқтисодиётнинг йўқ қилинишига олиб келди.
Янги Зеландиядаги Британия жиноятларидан бири Маори ерларининг кенг миқёсда мусодара қилиниши эди. Мустамликачилик қонунлари қабул қилиниши билан қабила ерлари, Британия ҳукумати мулкига айланди ва европалик кўчманчиларига берилди. Британия мустамликачилиги фақат ҳарбий ва иқтисодий жиҳатлар билан чекланиб қолмади. Ҳарбий жиҳатлардан ташқари, маданий мустамликачилик ҳам кучли тарзда амалга оширилди. Маориларни Британия маданиятига сингдириш мақсадида маданий сиёсат ҳам амалга оширилди. Шунингдек, мустамлика даврида Янги Зеландия адлия тизими жуда камситувчви эди. Бу адолатсизликлар маориларнинг ҳукумат институтларига бўлгани йўқ қилди ва чуқур ижтимоий тафовутни юзага келтирди.