4
Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси
Тараққиёт ислом нуқтаи назаридан бир неча йўналишга эга бўлган жараён саналади ва унинг кўлами эса маданий, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий барча савияларни ўзига қамраб олади. Ислом динида тараққиётнинг муҳим хусусиятларидан бири бу шундан иборатким, инсоннинг икки жиҳати ,яъни маънавий ва моддий томонларига аҳамият қаратади. Бу хусусият исломий ривожланишни иқтисодий бошқа мактабларда бўлган ривожланиш мафҳумларидан фарқлантиради.