Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси
Ислом иқтисодининг тизимида инсоннинг зарурий эҳтиёжларига ҳам ҳамда унинг осойишталиги ва фаровонлигига ҳам катта аҳамият қаратилади. Албатта шундай шарт-шароит биланким, имкониятлардан фойдаланишда адолатнинг асли риоят этилса ва инсоннинг моддий қудрати ортиши зулм, қузғалон ва исённинг сабаби бўлмаса. Бу масала агар моддий тараққиёт ва ривожланиш маънавий олий мақсадларнинг хизматида бўлса, уша вақти амалда татбиқ этилади.
Ислом ривожланишга шундай қарашга эгаким аллоҳ таоло борликни яратди ва иллоҳий дин ва йӯл -йуриқлар асосида ободончилик ва фаровонлик билан шуғулланиши учун инсонни ер -юзида ӯринбосар деб тайинлади. Аллоҳ таоло инсон баҳра оладиган барча бойлик ва неъматларнинг ҳақиқий моликидир.
Бу ҳақиқатни Қуръони карим оятларидан ҳам топиш мумкин. Парвардигор инсонга қадр -қиймат ва каромат бағишлаши билан уни бутун мавжудотларга нисбатан фазилатга эга этиб одам зоти уз вазифасига тӯғри амал қилиши учун дунёни унинг ҳукмронлигига қарор берди. Шунинг учун инсоннинг тақдири ва унинг дунё ва охиратдаги келажаки унинг хатти -ҳаракати ва амалининг қандайлигига боғлиқдир.
Ислом иқтисодининг тизимида инсоннинг зарурий эҳтиёжларига ҳам ҳамда унинг осойишталиги ва фаровонлигига ҳам катта аҳамият қаратилади. Албатта шундай шарт-шароит биланким, имкониятлардан фойдаланишда адолатнинг асли риоят этилса ва инсоннинг моддий қудрати ортиши зулм, қузғалон ва исённинг сабаби бўлмаса. Бу масала агар моддий тараққиёт ва ривожланиш маънавий олий мақсадларнинг хизматида бўлса, уша вақти амалда татбиқ этилади.
Бугунги инсон ўзининг ақлоний сайъ-ҳаракатлари билан ривожланишда катта ва азим мувафаққиятларга эришди. Донолик даражасининг ортиши ва имл ва технологиялар маҳоратини касб этиш инсоний манбалар ривожланишининг муҳим кўрсатгичларидан саналади.
Чунки тараққиёт илм, билим, мутахассислик ва фойдали ишга эҳтиёж сезади. Ислом динида ривожланишнинг муҳим кўрсатгичларидан бири бу ушбу диннинг илм ва билимга ҳамда турли фанлар ва илмлар билан ошно бўлишни таъкидлаши саналади. Жамиятшуносларнинг эътиқодларига кӯра талаб даражасидаги ривожланиш иқтисодий, маданий ва ижтимоий барча жиҳатларда жараён олиши лозим. Ва ривожланишнинг асосий манбаси инсон бӯлиши сабабли унинг мақсади ҳам инсоннинг маънавий ва моддий эҳтиёжларини бартараф этишдан иборат бӯлиши лозим.
Шу ўринда “истеъмол”, “истеъмолчи” билан “истеъмолчилик маданияти”, “истеъмолчилик кайфияти” тушунчалари ўртасидаги чегарани белгилаш керак бўлади. Албатта, инсон аввало истеъмолчи эканлигини рад этиб бўлмайди. Бироқ, истеъмолчилик маданияти кишидаги энг паст инстинктларга суянади, уларни қўзғайди, истеъмолчилик кайфиятини уйғотишга қаратилади. Истеъмолчилик кайфиятига берилган инсон эса барча нарсага фойда нуқтаи назаридан ёндошади. Эзгулик, мурувват, меҳр, муҳаббат, Ватан, халқ, ўзгалар тақдири учун жавобгарлик каби туйғу ва тушунчалар “қоринни тўйдирмайдиган” беҳуда дардисарга айланади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “ Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om
Таъкидлаб ӯтганимиздек исломий тараққиёт моделида бундай ёндошиш ижобий оқибатларни вужудга келтиради. Жумладан иқтисодий фаъолиятларда (зулм қилмаслик душманлик, фирибгарлик ва фасоддан ӯзоқда бӯлиш бу хусусиятларнинг сирасига киради. Шунингдек исломнинг иқтисодий таълимотида адолат ривожланиш ва фаровонликнинг бошқа муҳим омилларидан саналади.
Бойликни адолат юзасидан тақсимлаш ва жамиятда мувозанатни ижод этиш ривожланиш ва бойликнинг ортиши ва халқнинг молиявий қудратининг кенгайиши билан бирга амалда татбиқ этилади.
Исломий тараққиёт моделида мавжуд бӯлган бошқа хусусиятлардан бири бу атроф муҳитни сақлашга аҳамият қаратишдир. Сизга маълумки табиий манбалар инсон ҳаётида муҳим ҳаётий рол ӯйнайди. Ҳар йили донишмандлар кетмакет тадқиқотлар олиб боришлари билан энергетиканинг янги манбаларига эришадилар. Ёки ернинг қалбидан янги маъданларни кафш этишади. Бугунги устувор тараққиётнинг мафҳуми шундан иборатки дунёнинг тараққиёт жараёнида атроф муҳитнинг шароити ва табиий манбаларнинг имкониятларига эътибор қаратилмайди.
Азиз ва муҳтарам радиотингловчилар! Ҳазрат Али (а) жароҳатланиш ва шаҳодат топиш айёмлари муносабати билан сиз азизларга тасаллият изҳор этамиз.