июн 13, 2017 14:24 Asia/Tashkent

Жамиятшуносларнинг эътиқодларига кӯра талаб даражасидаги ривожланиш иқтисодий, маданий ва ижтимоий барча жиҳатларда жараён олиши лозим. Ва ривожланишнинг асосий манбаси инсон бӯлиши сабабли унинг мақсади ҳам инсоннинг маънавий ва моддий эҳтиёжларини бартараф этишдан иборат бӯлиши лозим.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар!  “Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Жамиятшуносларнинг эътиқодларига кӯра талаб даражасидаги ривожланиш иқтисодий, маданий ва ижтимоий барча жиҳатларда жараён олиши лозим. Ва ривожланишнинг асосий манбаси инсон бӯлиши сабабли унинг мақсади ҳам инсоннинг маънавий ва моддий эҳтиёжларини бартараф этишдан иборат бӯлиши лозим.

Табиийки руҳий ва маънавий истак -хоҳишларни назарга олмасдан моддий эҳтиёжларга аҳамият қаратиш ёмон шароитларни вужудга келтиради. Бошқа томондан шуни зикр этиш лозимки ривожланиш ҳар бир жамиятда уша жамиятнинг муносиб ва анъанавий нормалар билан тӯғри келиши лозим.

Иммануил Валлерстайн  назарияси билан жаҳон иқтисодий тизими милодий 16 асрда “капиталистик дунё тизими” нинг бошланишида вужудга келди. Бу назарияга кӯра Европадаги ишлаб чиқариш соҳасини йӯлга қӯйиш ва Европа иқтисодиётига узлуксиз капитал ажратиш  унинг иқтисодий ривожланишига асос қӯйди.   Ҳар бир халқ ҳаёт, инсон борлиқ дунёси ҳақида  ӯзига хос қараш,  ақида ва хусусиятларга эгадир. Ва ушбу халқнинг таьрихий шахсиятлари ушбу омилларнинг мажмуасидан шаклланишади. Шунинг учун бу хусусиятлар ривожланишнинг жараёнида назарга олиниши лозим. Чунки акс ҳолда кириб келган маданий воситалар, жамиятнинг маданий ва ижтимоий тизимини таҳдид остига қарор беради.

Ислом динида ривожланишнинг йуналишлари ва мафҳумларни баён этишдан олдин дастлаб инсон ҳаёт ва дунёвий неъматлар ҳақида ислом динининг қарашларини таҳлил этамиз.Ислом  ривожланишга шундай қарашга эгаким аллоҳ таоло борликни яратди ва иллоҳий дин ва йӯл -йуриқлар асосида ободончилик ва фаровонлик билан шуғулланиши учун инсонни ер -юзида ӯринбосар деб тайинлади. Аллоҳ таоло инсон баҳра оладиган барча бойлик ва неъматларнинг ҳақиқий моликидир. Бу ҳақиқатни Қуръони карим оятларидан ҳам топиш мумкин. Парвардигор инсонга қадр -қиймат ва каромат бағишлаши билан уни бутун мавжудотларга нисбатан фазилатга эга этиб одам зоти уз вазифасига тӯғри амал қилиши учун дунёни унинг ҳукмронлигига қарор берди. Шунинг учун инсоннинг тақдири ва унинг дунё ва охиратдаги келажаки унинг хатти -ҳаракати ва амалининг қандайлигига боғлиқдир.

Қуръони карим таъбири билан айтганда  дунёвий неъматлар иллоҳий неьмат саналадиким аллоҳ таоло томонидан инсон эҳтиёжларини қониқтириш мақсадида унинг ихтиерига қарор берган ва ундан баҳраманд бӯлиши билан ӯзининг ривож -равнақ топиши ва камолотга эришиш заминаларини таьминлаб иллоҳий тақводорликка риоят этиш билан шайтоний майл хоҳишларни узидан ӯзоқлаштиради.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .com

Ислом ёруғ дастурлари ва қонун мажмўалари билан энг комил дин ҳисобланадиким, инсониятнинг ақли ва фитрати билан туғри келади. Бу дин инсон ҳаётининг турли ҳавзаларида жавоб бериш учун керакли ва талаб даражасида бўлган дастур ва лойиҳаларга эгадир. Бу ҳавзалардан бири бу инсоннинг жисмоний ва моддий ҳаёти саналади.

Бу ҳавзада тараққиёт ва ривожланишга таъкидлаб ўтилади. Ислом дини нуқтаи назаридан табиат ва унинг белгилари ёки бошқа таъбир билан айтганда дунёнинг ҳаёти инсоннинг камолотга етиши учун муносиб бир манба саналади. Шунинг учун   фаровон ва неъматдан тўла ва айни ҳолда адолат билан безалган дунёни  яратишга буйруқ беради.

Тараққиёт ислом нуқтаи назаридан бир неча йўналишга эга бўлган жараён саналади ва унинг кўлами эса маданий, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий барча савияларни ўзига қамраб олади. Ислом динида тараққиётнинг муҳим хусусиятларидан бири бу шундан иборатким, инсоннинг икки жиҳати ,яъни маънавий ва моддий томонларига аҳамият қаратади. Бу хусусият исломий ривожланишни иқтисодий бошқа мактабларда бўлган  ривожланиш мафҳумларидан фарқлантиради.

Ҳурматли тингловчилар! "  Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси  " туркум эшиттириши навбатдаги сони  шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададгорингиз бӯлсин.