Эроннинг гўзал ўрмонлари
(last modified Mon, 12 Dec 2016 06:35:18 GMT )
декабр 12, 2016 11:35 Asia/Tashkent
  • Эроннинг гўзал ўрмонлари
    Эроннинг гўзал ўрмонлари

Дунёнинг энг қадимий ўрмонларида пиёда юриш Семнондаги булутли ўрмон дунёнинг энг қадимий ўрмонларидан ҳисобланади.

 

Эроннинг энг қадимий, энг хуш об-ҳавоси, ҳали кашф этилмаган жойлар ҳамда нодир ўсимлик ва жоварларга  эга ва шак-шубҳасиз, энг гўзал ўрмони Семнон вилоятининг шимоли-шарқидан 35 километрлик ва Шоҳруд шаҳри шимоли-шарқидан 50 километрлик узоқликда жойлашган.

Image Caption

 

 

Мазкур ўрмон булутлари дарахтларгача яқин келган ва  ушбу ўрмонда пиёда юрсангиз, булутлар устида юргандек бўласиз.

Image Caption

 

Кўплаб сайёҳлар ва табиат севувчиларига кўра, ушбу ўрмон энг гўзал манзарага эга ягона ўрмон бўлиб, 35 гектарли масоҳатга эгадир.


Мазкур ўрмонда ёзнинг кунларида ҳам қуйи ҳароратни кузатиш мумкин.Семнон ва Гулистон вилоятлари ҳудудларида жойлашган ушбу ўрмонда кўплаб шаршаралар ҳам мавжуд.

Image Caption

 

Пешиндан кейин ўрмон ҳавоси совуқлана бошлайди ва сайёҳлар ўзларини океан устидаги булутлар устида сузаётгандек ҳис этишади. Мазкур ўрмон марказида одамлар яшашмайди, аммо унинг четида гулистонлик чўпонларни кўриш мумкин.Ўрмондаги нодир гиёҳлар ботаниклар диққатини ўзига жалб этган

Image Caption

 

Булутли  ўрмон Шоҳруд шаҳридан Озодшаҳр ва  Гулистон вилоятидаги қишлоқларгача чўзилади. Унинг узунлиги 50 километргача бўлган масофани ташкил этади.

Image Caption

 

Агар шахсий автоуловингиз бўлмаса, булутли ўрмонларга сайёҳлик фирмалари орқали бориш қулайлоқдир . 65 минг тумандан 75 минг туман билан ушбу ўрмонларда  икки кун давомида яхши ҳордиқ чиқаришингиз мумкин.

Image Caption

Агар булутли ўрмонга сафар қилишни ният қилган бўлсангиз, ўзингиз билан яхши пойафзал, рюкзак, плаш, иссиқ кийим, чодир( палатка), қуёшга қарши крем. Ичимлик суви, фонар ва бошқа керакли нарсаларни олишни унутманг.

Image Caption

Ёрлиқ